Абдулла Қодирий. Сайловми, босқунчиликми (1917)

Айнан Уламо ва бойларимиз иттифоқга келмовлари ила баробар сайловни зўр тартибсизлик ила ўтқаздилар. «Шўрои ислом»га товуш берувчига такфир қилувлардин ва бошқа зўрлик ила ўз нўмирларини халққа таратувдин, учунчи нўмирни олмай ўнунчига товуш берувни хоҳлаганларни маҳалладан чиқармоқ, ўлук-тиригиға кирмаслик ила таҳдид давоми…

Абдулла Қодирий. Шодмарг (1917)

Кичик фелетўн Мулла Карим Ҳожининг ёши етмиш ёшларда эди. Ёшлиқда бошига кўб жабр-жафолар тушмиш, дунёдаги ҳамма азобларни тортмиш эди. Балки сиз «Мулла Карим Ҳожи жуда камбағал бўлған экан, шунинг учун фақирлик азобини, очлик жафосини тортғандир», деб ўйларсиз. Йўқ, Карим Ҳожи давоми…

Абдурауф Фитрат. Ёпишмаган гажжаклар (1919)

(Ўртоқ Бойбўлатовга очиқ хат)[1] Дўстим, ойлар, йиллар тиришиб, бир асар чиқарған муҳаррир[2] дўстларнинг шу асар ҳақидағи муҳокамаларини тинглашдан, асарнинг камчиликларини ўрганишдан, албатта, мамнун бўлади. Менинг «Ўзбек адабиёти намуналари» аталған арзимас бир асарим[3] ҳақинда фикрингизни билдирмаслик учун анча уриниб, 3-сон газетни давоми…

Абдурауф Фитрат. Бухоро вазири Насруллоҳбей парвоначига очиқ мактуб (1910)

БУХОРО ВАЗИРИ НАСРУЛЛОҲБЕЙ ПАРВОНАЧИ АФАНДИ ҲАЗРАТЛАРИНА ОЧИҚ МАКТУБ[1] (Эй Вазоратпаноҳ[2], биз тартиботи жадидага муҳтожмиз) Аниқдирки, ҳеч қайси миллат ҳеч бир замонда бизда бўлганидек юрти хароблик, халқи фалокат, аёнлари пасткашлик, идора аҳли фасод, золимларнинг қон сўриши, ажнабийлар калакалари, истиқболининг мушкуллиги каби давоми…

Абдурауф Фитрат. Шарқ сиёсати (1919)

Бир кун қон тенгизларинда ботған, тамуғ ўтларинда кўмилган Шарқ бир кун тинчлик ва тараққий бешиги эди. Бу кун оёқлар тагинда эзилган Шарқ бир кун маданиятнинг йўлбошчиси, билим ва ҳунарнинг ўчоғи эди. Оврўпа дунёси ваҳшат ва билмаслик чўлларинда обдираб[1] шовқин-тошқиғ! юрар давоми…

Абдурауф Фитрат. Жоҳилона таассубға мисол (1917)

Бухоро шаҳрининг ўрамларина[1] ушбу мазмунда бир эълон ёпишрилған эди: «Янги чиқған жадидлар болаларимизнинг эътиқодларини бузалар, мунлар ҳунарларинда ҳеч ким боласини ўқутмасин, ўқутса шул кишини ўлдиражакмиз, жадидлар живлашуб[2] ўлтурмасунлар, агарда живлашуб ўтурсалар, биз онларнинг бошларини кесармиз, жадидлар намоз бирла рўзани, закотни давоми…

Абдурауф Фитрат. Бухорода инқилоб (1918)

«Дунё ҳаводис[1] ўчоғидир» демишлар, тўғри бир сўз. Йигирма саккиз(инчи) февралда Русияда ҳуррият бўлди, императўр Николай тахтдан тушурилди. Кўнсул Миллер Когондан Бухорога кируб, «Наминор» ҳавлисида ўтурди. Халқ оғзинда янгиғина бир сўз тушуб қолди: «Бухорода ҳуррият бўлар экан. Муни ёшларнинг билаги билан давоми…

Абдурауф Фитрат. Англиз ва Туркистон (1918)

Мундан икки ой бурун «Туркистонда англиз мудофаасини сақтамоқ учун Чин қўшуни келмоқчи эмиш» деган бир хабар чиқғанда «Ҳуррият» газетаси икки мақола ила фикрини билдирган[1] ва Туркистон сиёсийларини уйғоқлиққа чақирған эди. Бу кун иш бир оз очилди: Туркистонға англиз вакилларими, англиз давоми…

Абдурауф Фитрат. Туркистонда руслар (1918)

Ислом маданияти тарихининг олтунли, юлдузли япроғларидан буюк бир қисми, шубҳа йўқдирким турклар тўғрисида ёзилғандир. Юнондан Румоға[1], Убадан Константанияга[2] кўчиб келгандан кейин таъсир этиб, таассублари тарафидан қўл-оёғи боғланиб қолған маданияти билан улум ва фунун Бағдод салтанатининг эгалари бўлған аббосийлар тарафидан[3] тургизилди давоми…

Абдурауф Фитрат. Бухоронинг ҳоли (1918)

Бухоро ҳукумати ва Бухоро амирининг уч юзи букун ўртаға чиққан, «мафъиу-л-замири[1]» маълум бўлғайдир. Русия инқилоби. Императорнинг тахтдан тушгани, рус ҳукуматининг халқ қўлиға қўчдиги Бухоро ҳукуматиға инқилобнинг ҳақиқати ва инқилобчиларнинг тилакларини билдурди. Инқилобчиларнинг ҳимоясиға сиғинған ёшлардан Бухоро ҳукумати бироқ қўрқди. Кўб давоми…


Мақолалар мундарижаси