Евгений Винокуров (1925-1993)

Евгений Михайлович Винокуров (22 октябрь 1925, Брянск — 23 январь 1993, Москва) — рус шоири. СССР Давлат мукофоти лауреати (1987). СССР ёзувчилар уюшмаси аъзоси. ОҚҚУШЛАР Йиғлагим келади. Йўқ менда омад, Сира ечилмайди оддий масала. Ҳа, оддий масала, Оддийгина шарт: “Осмонда давоми…

Туркменбой Жиемуратов (1953)

Туркменбой Жиемуратов 1953 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) физика факультетини тамомлаган. “Гўзаллик олами”, “Учратдим бир гўзални…”, “Рубоийлар”, “Хазина” номли шеърий тўпламлари, педагогикага оид дарслик ва қўлланмалари нашр қилинган. ҚИЗИЛ ЖИНҒИЛ ГУЛЛАРИ Ихлос оғиб қолади, Кузнинг сахий кунлари. Кўзнинг давоми…

Давид Диоп (1927-1960)

Давид Диоп (David Diop) – шоир, публицист ва жамоат арбоби. Француз тилида ижод қилган. У Франциянинг Бордо шаҳрида туғилган. Отаси сенегаллик, онаси камерунлик эди. Давид Сенегал мактабига ўқишга боради, кейин Иккинчи жаҳон уруши йилларида Парижнинг Бертло лицейида ўқийди. Унинг шеърларида давоми…

Махтумқули (1733-1783)

Махтумқули (Magtymguly; тахаллуси Фироғий; 1733, Гурган дарёси соҳилидаги Ҳожи-говшан қишлоғи — 1783) — туркман шоири ва мутафаккири. Отаси Давлатмамат Озодий (1700—1760) ҳам шоир бўлган. Махтумқули бошланғич таълимни оилада ўз отасидан олган. Сўнг қишлоқ мактабида Ниёзсолиҳ мулла қўлида ўқиган. Дастлаб Махтумқули давоми…

Муҳаммад Сиддиқ Наврўзов

Янги уйғур адабиётининг дастлабки намояндаларидан бири Муҳаммад Сиддиқ Наврўзов ХХ асрнинг ўттизинчи йиллари охирларида ижод этиб, уйғур адабиётига салмоқли ҳисса қўшган адиб. Шарқий Туркистон ўлкасининг кўзга кўринган маданият арбобларидан бири бўлган Муҳаммад Сиддиқ Наврўзов бир неча йиллар давомида Уйғуристон ёзувчилар давоми…

Абул-аъло Ал-Мааррий (973-1057)

Абул-аъло ал-Мааррий (أبو العلاء المعري) – ўрта асрларда яшаб ижод этган улуғ араб шоири ва мутафаккиридир. Шоир 973 йилда Суриянинг шимолидаги Маратаннўъмон ёки Маара деган кичик бир шаҳарчада, қози оиласида туғилган. Уч яшарлик вақтида чечак касали билан оғриганидан кейин, Абулалонинг давоми…

Хосе Горостиса (1901-1973)

Хосе Горостиса (José Gorostiza Alcalá) – мексикалик шоир, ўқитувчи ва дипломат. Мексика Миллий университетини тамомлаган ва кейинчалик шу ўқув даргоҳида адабиётдан дарс берган. 1930 йилларда Англия, Дания ва Италия каби мамлакатларда элчи вазифасида ишлаган. 1940 йилларда БМТнинг Мексика бўйича вакили давоми…

Энрике Гонсалес Мартинес (1871-1952)

Энрике Гонсалес Мартинес (Enrique González Martínez) – мексикалик шоир, модернизм оқими вакили. Унинг шеърияти Ламартин, Бодлер ва Верлен каби машҳур шоирларнинг ижодига кучли таъсир қилган. “Пегас” адабий журнали асосчиси. 1920–1931 йилларда Аргентина, Чили, Испания ва Португалия элчиси сифатида фаолият кўрсатган. давоми…

Алфонсо Рейес (1889-1959)

Алфонсо Рейес (Alfonso Reyes Ochoa) – мексикалик ҳарбий ва сиёсий арбоб, 1913 йилда мамлакат президентига қарши қўзғолонларда ҳалок бўлган Бернард Рейес оиласида туғилган. Ҳуқуқшунослик соҳасида ўқиган. Миллий университетда дарс берган. Кейинчалик Куба ва Испанияда яшаган ва турли матбуот нашрларида ишлаган. давоми…

Амадо Нерво (1870-1919)

Амадо Нерво (Amado Nervo) – мексикалик шоир. Наярит штатининг Тепик шаҳрида туғилган. Шоир дастлаб Муқаддас Луис Гонсага коллежида, сўнг Нерво Рим католик семинариясида таълим олади. Шу масканда унда ижодга қизиқиш пайдо бўлди. Нерво кейинчалик бир қатор нашрларда фаолият кўрсатди. “Бакалавр” давоми…