Нурдал Григ (1902-1943)

Нурдал Григ (Nordahl Grieg) — Норвегия шоири. Унинг исми норвегияликлар учун ҳилпираб турган байроқ эди. У бор-йўғи қирқ икки йил яшади-ю, лекин ажойиб шеърий мерос қолдирди. 1943 йил 3 декабрда Берлин бомбардимон қилинганда кўплар қатори Нурдал Григ ҳам ҳалок бўлди. давоми…

Касимир Лейно (1866-1919)

Касимир Лейно (Kasimir Leino) – фин шоири, адиб, театршунос, адабиётшунос, санъат назариётчиси. Хельсинки университетини тугаллаган (1888), фалсафа фанлари доктори. Илк шеърий тўплами – “Шеърий тажрибалар” (1886) фин шеъриятида ўзига хос реализм мурожаатномасига айланди. “Кесишган тўлқинлар” (1890), “Кенгликлар” (1893), “Шеърлар” (1899) давоми…

Каарло Крамсу (1855–1895)

Каарло Крамсу (Kaarlo Kramsu) – фин шоири. Шеърлари турли тўпламларда эълон қилинган. Шоир руҳияти ғамгин оҳангларда ифодаланади. Унинг муҳаббат лирикаси армон ва соғинч туйғуларига йўғрилган. Шоир доимий изтироб ва етишмовчиликлар сабаб руҳий касалликлар шифохонасида вафот этган. ШАРШАРА БЎЙЛАБ Шом. Хаёллар давоми…

Павел Матев (1924-2006)

Павел Христов Матев (6 декабрь 1924, Оризово, Болгария — 4 февраль 2006, София, Болгария) — болгар шоири, ёзувчи, жамоат ва сиёсат арбоби. “Одамларга ишонч ила”, “Тўлқинларда ором топар балиқчи қуш”, “Жамғарилган сукут”, “Ногаҳоний тўхтамлар”, “Мени азоблайди гўзаллик” каби бадиий мукаммал давоми…

Красимир Георгиев (1948)

Красимир Георгиев – болгар шоири, адиб. Йигирмадан ортиқ шеърий, насрий, публицистик китоблар муаллифи. “Сўнмас шамол” (1969 ), “Ёлғизлик афсоналари” (1995), “Жосус” (1996), “Ерости йўли” (2008) каби шеърий тўпламлари чоп этилган. ГЛОБАЛЛАШУВ Ўрмон аҳли аҳд бойлашди яйловлар билан, Камбағаллар озод эди давоми…

Ёлка Няголова (1952)

Ёлка Няголова – таниқли болаг шоираси, адиба ва таржимон. “Белгилар” журнали бош муҳаррири. Славян адабиёт ва санъат академияси асосчиси. Унинг ўн бешдан ортиқ шеърий китоблари она ватани ва бошқа мамлакатларда чоп этилган. “Кафтдаги каштан”, “Ойна”, “Шаҳар манзаралари” сингари шеърий тўпламлар давоми…

Петко Славейков (1828-1895)

Петко Рачов Славейков (17 ноябрь 1828, Тирново — 1 июль 1895, София) — болгар шоири, публицист, жамоат арбоби ва фольклоршунос олим. Сиёсатчи Иван Славейков ва Христо Славейков, публицист Рачо Славейков ва шоир Пенчо Славейковларнинг отаси. “Рангин гулдаста”, “Куйчи”, “Масалчи”, “Қўшиқлар давоми…

Веселин Ханчев (1919-1966)

Веселин Симеонов Ханчев (4 апрель 1919, Стара-Загора, Болгария — 4 ноябрь 1966, София, Болгария) — болгар шоири, публицист, драматург, таржимон ва мунаққид. Веселин Ханчев катталар учун ҳам, болалар учун ҳам ижод қилган. “Лирика”, “Қуролларга битилган шеърлар” каби тўпламлар муаллифи. Унинг давоми…

Бо Цзюйи (772-846)

Бо Цзюйи (白居易, бошқа тахаллуслари: Бо Лэтянь 白乐天, Бо Сяншань 白香山) — Тан давридаги хитой шоири. Бо Синцзяннинг акаси. Хэнан шаҳрида туғилган. Тайюань шаҳрида яшаган. Уни “Самовий Бо” деб аташган. Сабаби шоир ижоди қадимги Хитой лирик шеъриятининг энг юқори чўққиси, давоми…

Гербранд Адриансон Бредеро (1585-1618)

Голланд шоири ва драматурги Гербранд Адриансон Бредеро (Gerbrand Adriaensz. Bredero) Амстердамда тасвирий санъат мактабида ўқиган. Аммо 1608 йилдан бошлаб ўзини бутунлай адабиётга бағишлади. Унинг ижодида Нидерланд халқининг ҳаёти ҳар тарафлама акс эттирилди. Бредеро антик адабиёт ва итальян уйғониш адабиётининг таъсирига давоми…