Ника Турбина (1974–2002)

Ника Турбина (1974–2002) 4 ёшидан шеър ёза бошлаган, 7 ёшида таниқли ёзувчи Юлиан Семёновнинг назари тушиб, шеърлари марказий матбуотда эълон қилинган, 9 ёшида «Қоралама» номли илк шеърий тўплами Евгений Евтушенко сўзбошиси билан нашр этилган, юксак парвоз билан бошланган, кейинчалик эса давоми…

Константинос Кавафис (1863-1933)

Константинос Кавафис (Κωνσταντίνος Π. Καβάφης, 29.04.1863, Искандария, Миср — 29.04.1933, Искандария) — янги давр (янгиланган юнон тилидаги) юнон шеъриятининг энг юксак вакили. Келиб чиқиши истанбуллик бўлган савдогар оиласида, ўша пайтда Усмонли турклар салтанати таркибида бўлган Мисрнинг Искандария шаҳрида туғилган. Асосий давоми…

Парвин Эътисомий (1906-1941)

ХХ аср Эрон шеъриятининг ёрқин сиймоларидан бўлмиш Парвин Эътисомий (پروین اعتصامی) 1906 йил 16 мартда Табризда донишманд зиёли Юсуф Эътисом ул-Мулк оиласида туғилган. Асл исми Рахшода бўлган Парвин 6 ёшидан оиласи билан Табриздан Теҳронга кўчиб келади. Парвин ибтидоий таҳсилни Теҳрон давоми…

Гэрус Абдолмаликиён (1980)

Гэрус Абдолмаликиён (گروس عبدالملکیان) 1980 йил 10-октябрда Теҳрон шаҳрида туғилган. Эроннинг машҳур шоири Муҳаммад Рэзо Абдолмаликиённинг ўғли. У 11 ёшидан шеърлар машқ қила бошлаган. Илк шеърлари «Кайҳон» журналида чоп этилган. 2003 йили Теҳрон Озод университетининг саноат муҳандислиги факультетини битирган. «Пинҳон давоми…

Жон Китс (1795-1821)

Жон Китс (John Keats) инглиз романтизми оқимининг сўнгги вакилларидан бири. 1795 йил 31 октябрда туғилган. Лондон университетида жарроҳлик бўйича таҳсил олиб, имтиҳондан ҳам муваффақиятли ўтади, аммо бу касб билан умуман шуғулланмайди. 1817 йили эълон қилинган “Шеърлар” тўпламида ижтимоий ҳаётдаги риёкорликлар давоми…

Антонио Мачадо (1875-1939)

Таниқли испан шоири ва драматурги Антонио Мачадо (Antonio Machado Ruiz) 1875 йилнинг 26 июлида Испаниянинг Севилья шаҳрида таваллуд топган, Мадридда таълим олган. 1893 йилда илк насрий асарларини эълон қила бошлаган, дастлабки шеърлари эса 1901 йилда нашр қилинган. 1903 йилда Верлен давоми…

Федерико Гарсиа Лорка (1898-1936)

Федерико Гарсиа Лорка (Federico García Lorca)  (1898.5.6, Фуэнтевакерос — 1936.19.8, Гранада яқинида) — испан шоири ва драматурги. Унинг ижоди испан халқ оғзаки ижоди анъаналарини янгича талқин этиш асосида шаклланди. «Қўшиқлар» (1927), «Лўлилар романсероси» (1928) каби асарларида оғир ва фожиали воқеа-ҳодисаларни давоми…

Мануэл Лопеш (1907-2005)

Мануэл Лопеш (Manuel Lopes; 23 декабрь 1907, Минделу, Кабо-Верде — 25 января 2005, Лиссабон) — шоир, носир, эссеист. Сан-Висент оролида (ҳозир Кабо-Вердеда). Португал тилида ижод қилган. ТОРТИНЧОҚ ШОИР У гоҳо қўрқади шоирлигидан – ўзга дунёларнинг телба сайёҳи. Қўрқади ғалати, кимсасиз давоми…

Марселину душ Сантуш (1929)

Марселину душ Сантуш (Marcelino dos Santos, 20 май 1929) — Мозамбик шоири ва сиёсий арбоби. Лилиню Микайя, К. Маалл, Шикуммуами тахаллусларидан фойдаланган. Мозамбикни озод қилиш ФРЕЛИМО фронти фаолларидан бўлган. 1947 йили Лиссабон университетига кириб, Амилкар Кабрал, Агостиньо Нето, Эдуардо Мондлане давоми…

Азизий (1962)

Таниқли уйғур шоири, адиби ва таржимон Азизий 1962 йили Хўтан вилояти, Чирё туманининг Мозоркўл кентида таваллуд топган. 1985 йили Шинжонг университетининг адабиёт куллиётини тамомлаган. Унинг ижодий ишлари ўрта мактаб ўқувчилиги давридаёқ бошланган. Ҳозиргача мингдан зиёд назмлари, 50 дан ортиқ бадиалари, давоми…