Станислав Костка Нейман (1875-1947)

Станислав Костка Нейман (Stanislav Kostka Neumann) чех шеъриятининг атоқли вакилларидан бири: ХIХ аср ватанпарварлик шеърияти, жумладан, К. Гавличка-Боровский, Я. Неруда, С. Чех каби шоирларнинг ижодий меросхўри, айни пайтда улар ижодини ХХ аср чех шеърияти билан боғловчи жонли ҳалқа бўлиб ҳисобланади. давоми…

Хуан Рамон Хименес (1881-1958)

Хименес Хуан Рамон (Juan Ramón Jiménez; 1881.24.12, Могер – 1958.29.5, Сан-Хуан, Пуэрто-Рико) — испан шоири. Испан модернизми бошловчиларидан. Дастлабки шеърий тўплами — «Бинафша ҳиди» (1900). «Қофиялар» (1902), «Ғамгин куйлар» (1903), «Олис боғлар» (1904), «Пастораллар» (1905) шеърий тўпламлари, «Платеро ва мен» давоми…

Рафаэль Алберти (1903-1999)

Рафаэль Алберти (Rafael Alberti) 1903 йили Испаниянинг Пуэрто де Санта Мариа шаҳарчасида (Андалусия) дунёга келди. Унинг шеърий тўпламларии: “Ердаги денгизчи” (1924), “Фаришталар ҳақида” (1929), “Узоқ ҳаётга қайтиш” (1953). Бундан ташқари Алберти 1925 йили “Ердаги денгизчи” тўплами учун Испания адабиёт совринини давоми…

Анатой Ўмурқонов (1945)

Анатой Ўмурқонов (Анатай Өмүрканов) 1945 йили Талас вилоятининг Манас туманида туғилган. 1966 йили Қирғиз давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. 1971 йилдан «Советтик Кыргызстан» газетасида мухбир, бўлим бошлиғи, 1986 йилдан «Кыргызстан» нашриётида бўлим бошлиғи, 1988–2000-йилларда «Адабият» нашриёти бош муҳаррири бўлган. Анатой давоми…

Рамис Рисқулов (1934)

Рамис Рисқулов (Рамис Рыскулов) 1934 йили Чуй вилоятида туғилган. 1951 йили Фрунзе педагогика билим юртини, 1959 йили Москвадаги М. Горький номидаги адабиёт институтини тамомлаган. «Кыргызстан пионери», «Ленинчил жаш», «Ала-Too» нашрларида ишлаган. Илк шеърий тўплами «Баҳор» номи билан 1959 йили чоп давоми…

Муҳиббий – Султон Сулаймон Қонуний (1494-1566)

Султон Сулаймон Буюк (Muhibbî – Sultan Süleyman-ı Evvel) — турк султони (1520—66). Унинг даврида Усмонли турк империяси ҳудудий жиҳатдан ўзининг энг юксак чўққисига етган. 1521 йили Белград забт этилган, Мохач жанги (1526)дан сўнг Венгриянинг катта қисми, 30-йилларда Ироқ, Родос ороли давоми…

Муҳаммад Диб (1920-2003)

Муҳаммад Диб (محمد ديب‎, Mohammed Dib, 1920.21.7, Тлемсен, Жазоир – 2003.2.5, Ля-Сель-Сен-Клу) — Жазоир ёзувчиси. Француз тилида ижод қилади. Ватанпарварлик руҳидаги «Жазоир» (1952—57) реалистик трилогиясида ижтимоий ва миллий озодлик курашчилари образи яратилган. «Қирол рақси» (1968) ва «Ҳобил» (1977) романлари модернизм давоми…

Абдурраҳмон ал-Хомисий (1920-1987)

Абдурраҳмон ал-Хомисий (عبد الرحمن الخميسى) — мисрлик машҳур шоир ва ёзувчи, танқидчи, жамоат арбоби. 10 дан ортиқ китоблари чоп этилган. «Теранликлар» (Қоҳира, 1950), «Биз ўлмаймиз» (Байрут, 1953), «Оловли шамоллар» (Қоҳира, 1954) китоблари машҳур. ИСЁНКОР УМИД Агар Миср, Маввал* куйлари гўё, давоми…

Драган Лукич (1928-2006)

Драган Лукич (Драган Лукић; 30 ноябрь, 1928 – 1 январь, 2006) – Сербия болалар шоири. ЁМҒИР ЁҒАР Булут ўхшар мушукка, Думи чўзилган тикка. Булут – узун соқолли, Булут – айғирдай ёлли. Булут –улкан майқўнғиз, Улар сони икки юз. Булутларга осмон давоми…

Марқабой Аматов (1953)

Марқабой Аматов (Маркабай Ааматов) 1953 йили Кара-Кулжа туманида туғилган. 1972–1975-йиллари Ўш давлат педагогика институтининг рус тили ва адабиёти факультетини тамомлаган. 1981–87-йиллари Қирғизистон Ёзувчилар уюшмасининг бадиий адабиёт бюросида хизматчи, 1987–1996-йилларда директор бўлиб ишлаган. 2007 йилдан Қирғизистон Республикаси давлат патент хизматида ишлайди. давоми…