Галина Климова (1947)

Галина Климова 1947 йилда Москва шаҳрида туғилган. 1972 йилда Москва Давлат педагогика институти география-биология факультетини, 1990 йили Максим Горький номидаги Адабиёт институти қошидаги Олий Адабиёт курсини тамомлаган. Шеърлари серб, болгар, поляк, чех, арман, хитой, голланд тилларига таржима қилинган. Москва Ёзувчилар давоми…

Луис де Гонгора (1561-1627)

Луис де Гонгора (Luis de Góngora y Argote; 11.06.1561, Кордова — 23.05. 1627, Кордова) – мумтоз испан шеърияти тарихида чуқур из қолдирган истеъдодли вакилларидан. У зодагон оилада туғилиб, асосан, фан ва дин аҳли даврасию салтанат доирасида ҳаёт кечирганига қарамай, доим давоми…

Муҳаммадризо Шафеъий Кадканий (1939)

Доктор Муҳаммадризо Шафеъий Кадканий (форсча: محمدرضا شفیعی کدکنی) ҳижрий-шамсий 1318 йили, милодий ҳисоб билан 1939 йилнинг 12 октябрь куни Нишопурнинг Кадкан қишлоғида туғилган. Шафеъий Кадканий давримизнинг янги шеър ва тамсилий шеъриятнинг машҳур намояндаларидан биридир. Унинг анъанавий ва янги классик шаклдаги давоми…

Восифи Бохтарий (1942)

Афғонистондаги ҳозирги замон форсий — дарий адабиётининг забардаст вакилларидан бири – олим, шоир, ёзувчи ва таржимон Устод Восифи Бохтарий (استاد واصف باختری‎‎) ҳисобланади. У 1942 йил Балхда туғилган. Илк маълумотни шу ердан олиб, 1967 — йил Кобул институтининг форс тили давоми…

Калим Кошоний (1585-1651)

Абутолиб Калими Кошоний (کلیم کاشانی) (1585, Кошон — 1651, Лоҳур) Ҳиндистонда бобурийлар салтанатининг давомчилари бўлмиш Жаҳонгир Мирзо ва Шоҳжаҳонлар саройининг маликуш-шуароси ҳисобланади. Маълумки, ғазалнависликнинг Рўдакий ва бошқалар томонидан яратилган «сабки Самарқанд», Камол Хўжандий, Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийлар юксалтирган “сабки давоми…

Су Ши (1037-1101)

Мумтоз хитой шеъриятининг ёрқин сиймоларидан бири Су Ши (苏轼) Сун сулоласи даврида яшаган. Умрининг катта қисми сургунда ўтган шоир Су Дунгпо тахаллуси билан шеърлар ёзган, шунингдек, эссенавис, мусаввир, хаттот ва давлат арбоби сифатида фаолият юритган. У Мэйчжоу шаҳри яқинидаги Эмэйшань давоми…

Марцелиюс Мартинайтис (1936-2013)

Марцелиюс Мартинайтис (Marcelijus Martinaitis; 1.04.1936 — 5.04.2013) – литва шоири, адабиётшунос, публицист, таржимон. Унинг «Кукутис балладалари» китоби жуда машҳур. КУКУТИСНИНГ ЯЛЛАСИ Ялласини бошлар Кукутис: «Ҳаёт қандай шодумон, беғам! Ҳаёт гўзал, қувончу байрам, Ҳатто недир етишмаса ҳам!» Кукутиснинг шодмон сасини Ялла давоми…

Артур Рембо (1854-1891)

Артур Рембо (Jean Nicolas Arthur Rimbaud) — жаҳон адабиётидаги символизм оқимининг энг ёрқин намояндаларидан бири. У 1854 йилнинг 20 октябрида Франциянинг шимолидаги Арденлер провинциясидаги Шарлевиль шаҳарчасида туғилган. У ҳали 16 ёшидаёқ оиласидаги келишмовчиликлар туфайли уйидан қочиб, Парижга кетади. Шу тақлид давоми…

Ника Турбина (1974–2002)

Ника Турбина (1974–2002) 4 ёшидан шеър ёза бошлаган, 7 ёшида таниқли ёзувчи Юлиан Семёновнинг назари тушиб, шеърлари марказий матбуотда эълон қилинган, 9 ёшида «Қоралама» номли илк шеърий тўплами Евгений Евтушенко сўзбошиси билан нашр этилган, юксак парвоз билан бошланган, кейинчалик эса давоми…

Константинос Кавафис (1863-1933)

Константинос Кавафис (Κωνσταντίνος Π. Καβάφης, 29.04.1863, Искандария, Миср — 29.04.1933, Искандария) — янги давр (янгиланган юнон тилидаги) юнон шеъриятининг энг юксак вакили. Келиб чиқиши истанбуллик бўлган савдогар оиласида, ўша пайтда Усмонли турклар салтанати таркибида бўлган Мисрнинг Искандария шаҳрида туғилган. Асосий давоми…