Хожа Муҳаммад Порсо (1348-1420)

Тасаввуф илмининг Нақшбандия мактаби ислом оламига мутасаввуф шайхлар билан бир қаторда етук олимларни ҳам етиштириб берган эди. Ана шундай зотлардан бири Хожа Муҳаммад Порсо ал-Бухорийдир. Унинг исми-шарифидаги “ал-Бухорий” қўшимчасига асосланиб айтиш мумкинки, Порсо Бухорода туғилган. У мадрасаларда ўқиб, Қуръон, ҳадис, давоми…

Хожа Аҳрор Валий (1404-1490)

Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор — Марказий Осиё халқларининг XV аср иккинчи ярмидаги ижтимоий-сиёсий, маданий ва тафаккур ривожида муҳим ўрин тутган. Нақшбандия тариқатининг назарий, амалий жиҳатларини бойитиб, бу таълимотнинг машҳур бўлишига ҳисса қўшган тарихий шахсдир. У ҳижрий 806 йил рамазон ойида давоми…

Саккокий (XV аср)

Ўзбек мумтоз адабиётида ёрқин из қолдирган, бетакрор ғазаллар ва қасидалар яратган етук истеъдод эгаси, лирик шоирлардан бири Саккокийдир. Саккокийнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида бизгача жуда кам маълумот етиб келган. Унинг таржимаи ҳоли тўғрисида ўзининг девони ва Алишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис” давоми…

Лутфий (1366-1465)

Мавлоно Лутфий XIV — XV асрлардаги ўзбек мумтоз адабиётининг атоқли намояндаси бўлиб, ўзининг ўзбек ва форс-тожик тилларидаги асарлари билан Шарқда катта шуҳрат қозонган сўз санъаткоридир. Шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида замондошлари Давлатшоҳ Самарқандий, Шамсиддин Сомий, Хондамир, Абдулла Қобулий каби тазкиранависларнинг давоми…

Абдураҳмон Жомий (1414-1492)

Амир Темур асос солган Темурийлар салтанати даврида Мовароуннаҳр ва Хуросонда бадиий адабиёт ҳам янги босқичга кўтарилди. Шу даврда форс-тожик адабиёти ўзининг янги ривожланиш поғонасига эришган бўлса, ўзбек адабиёти ҳам Алишер Навоий, Мавлоно Лутфий, Дурбек, Ҳофиз Хоразмий, Атоий, Саккокий, Гадоий, Саййид давоми…

Алишер Навоий (1441-1501)

XV аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳижрий 844 йил рамазон ойининг 17-куни (1441 йил 9 феврал) да Ҳиротда туғилган. Ҳирот шаҳри XV аср биринчи ярмида Соҳибқирон Амир Темур асос солган улуғ салтанатнинг иккинчи пойтахти, Темурнинг кенжа давоми…

Қосими Анвар (1356-1434)

Темурийлар давридаги адабиёт ва тасаввуфнинг йирик вакилларидан бири Қосими Анвардир. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, шоирнинг дунёқараши ўз даври ва ўзидан кейинги илм-фан ва тасаввуфнинг йирик намояндалари Баҳовуддин Нақшбанд, Садриддин Йаминий, Улуғбек, Неъматулла Вали, Нуритдин Кирманий, Абдураҳмон Жомий ва Навоийларнинг таълимотлари давоми…

Давлатшоҳ Самарқандий (1436/37-1495)

XV асрнинг кўзга кўринган адабиётшунос олимларидан бири Давлатшоҳ ибн Алоуддавла Бахтишоҳ ал-Ғозий ас-Самарқандийдир. Унинг таржимаи ҳолига оид маълумотлар жуда кам бўлиб, “Тазкирот ун-шуаро” (“Шоирлар тазкираси”) асарида келтирилган баъзи бир маълумотларга қараганда, у йирик ҳарбий хизматчи ва давлат арбоби оиласида туғилган. давоми…

Ҳусайн Бойқаро (1438-1506)

Султон Ҳусайн Амир Темурнинг эвараси бўлиб, 1438 йил июль (ҳижрий 842 йил, муҳаррам) ойида Ҳиротнинг шарқи-шимолидаги Давлатхона саройида дунёга келган. Унинг отаси Ғиёсиддин Мансур Бойқаро Мирзонинг учинчи ўғли эди. Бойқаро Мирзонинг отаси эса Амир Темурнинг иккинчи ўғли Умар Шайх (1356—1394), давоми…

Жалолиддин Давоний (1426-1502)

Давонийнинг тўла номи Жалолиддин Муҳаммад Асад ас-Сиддиқий ад-Давоний бўлиб, 1427 йилда Эроннинг Казарун волиятига қарашли Давон қишлоғида туғилган. У ёшлигиданоқ илм-фанга, айниқса, мусулмон фиқҳшунослигига қизиқади ва бошланғич мактабни битиргандан сўнг Шерозга келиб, мадрасада йирик олимлар қўлида таҳсил олади. Кейинчалик у давоми…


Мақолалар мундарижаси