Огаҳий (1809-1874)

Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли — Огаҳий XIX аср Хоразм адабий муҳитининг йирик сиймоларидан бири бўлиб, Навоийдан кейин энг «кўп ва хўб» шеър айтган шоирлардандир. Огаҳий 1809 йил 17 декабрда Хива атрофидаги Қиёт қишлоғида (Ҳозирги Огаҳий номли жамоа хўжалиги) дунёга келган. Отаси давоми…

Комил Хоразмий (1825-1899)

Комил Хоразмий XIX асрда яшаб ижод этган маърифатпаврар шоир, санъаткор, хаттот, давлат арбоби, ўз даври илғор маданиятининг машҳур вакилларидан биридир. Комил — шоирнинг адабий тахаллуси бўлиб, унинг асл номи Паҳлавон Ниёз Муҳаммаддир. Паҳлавон Ниёз Муҳаммад 1825 йилда Хивада мударрис Абдулла давоми…

Аҳмад Дониш (1827-1897)

Аҳмад Дониш ёки Аҳмад Калла деб ном қозонган Аҳмад ибн Мир Носир ибн Юсуф ал-Ханафи ас-Сиддиқий ал-Бухорий Бухоро амирлигида XIX асрнинг ўрталарида яшаб ижод этган, илғор фикрлари билан ном қозонган шоир, мутафаккир, маърифатпарвардир. У 1827 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Шу давоми…

Бердақ (1827-1900)

Бердақ қорақалпоқ халқининг машҳур демократ шоиридир. У XIX асрда яшаб ижод этган. Шоирнинг асл исми Бердимурод Қарғабой ўғли бўлиб, Бердақ унинг тахаллусидир. Мутафаккир тўғрисида маълумотлар кам сақланиб қолган. Унинг таржимаи ҳоли ва ижодига оид маълумотларни, асосан, ўзининг асарларида учратиш мумкин. давоми…

Чўқон Валихонов (1835-1865)

Чўқон Чингиз ўғли Валихоновнинг асл исми — Муҳаммад Ҳанавия бўлиб, қозоқ халқининг буюк олими, демократ-маърифатпарвари, тарихчиси, этнографи, фольклоршунос, сайёҳ ва жуғрофидир. Чўқон Валихонов 1835 йилда Қозоғистоннинг ҳозирги Кустоной вилоятида Кўчмурин деган жойда туғилган. У Абилойхоннинг эвараси. Чўқон илк бор Кўчмуриндаги давоми…

Абай (1845-1904)

Абай — Иброҳим Қўнонбоев — XIX асрнинг иккинчи ярмида яшаб, ижод этган қозоқ шеъриятининг машъали, бастакор, файласуф ва қозоқ ёзма адабиётини асосчиси, маърифатпарвар шоиридир. У 1845 йилнинг 8 августида Семипалатинск вилоятига карашли, ҳозирги Абай тумани, Чингизтоғ бовуридаги Қашқабулоқ маконида дунёга давоми…

Муҳаммад Раҳимхон II — Феруз (1845-1910)

Феруз XIX асрнинг иккинчи ярми XX аср бошларидаги ўзбек адабиётида ўзига муносиб ўринга эга бўлган адиблардан биридир. У шоир, мусиқашунос, давлат арбоби ва феодал ҳукмдор эди. Феруз, яъни Муҳаммад Раҳим 1845 йилда Хивада Саид Муҳаммад оиласида таваллуд топди. У бошланғич давоми…

Сатторхон Абдулғаффоров (1843-1901)

Сатторхон Абдулғаффоров Марказий Осиёда ижтимоий тафаккурни ривожлантириш тарихида алоҳида ўрин эгаллайди. Сатторхон 1843 йили Чимкент шаҳрида йирик мударрис оиласида туғилган. У 1862 йили Тошкентда «Шукурхон» мадрасасини битириб, 1864 йилгача Чимкент шаҳрида муфтийлик қилган. 1873 йили Сатторхон Чимкентда очилган биринчи рус-тузем давоми…

Муқимий (1850-1903)

Муҳаммад Аминхўжа — Муқимий лирик шоир ва забардаст ҳажвчи сифатида XIX асрнинг сўнгги чораги ва XX аср бошларидаги ўзбек миллий адабиётининг энг йирик намояндаси сифатида донг таратди. Марказий Осиё, шу жумладан, Ўзбекистон чор Россиясининг мустамлакасига айлантирилган шароитда қалам тебратган Муҳаммад давоми…

Фурқат (1859-1909)

XIX аср иккинчи ярми ва XX аср бошларидаги ўзбек халқчил адабиётининг йирик намояндаси, маърифатпарвари, лирик шоири, оташин публицисти Зокиржон Фурқат Қўқон шаҳрида, Мулло Холмуҳаммад оиласида дунёга келган. Бўлажак шоирнинг отаси замонасининг илғор фикрли вакилларидан бири сифатида турли билимлардан яхшигина хабардор давоми…


Мақолалар мундарижаси