Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий (824-892)

Ўрта асрларда яшаган кўпгина олимлар илм-фаннинг турли соҳаларига оид дунёвий фанлар билан бирга диний илмлар ривожига ҳам катта эътибор берганлар. Зотан диний илмлар жамият тараққиётида, инсонларнинг камол топиши ва уларнинг дунёқарашининг шаклланишида алоҳида роль ўйнаган. Жаҳоншумул аҳамиятга эга асарлар яратган давоми…

Абу Наср Форобий (873-950)

27 Форобий унинг тахаллуси бўлиб, тўлиқ номи Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ўзлуғ Тархон — жаҳон маданиятига катта ҳисса қўшган Марказий осиёлик машҳур файласуф, қомусий олим. Ўрта асрнинг бир қанча илмий ютуқлари, умуман Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида тараққийпарвар давоми…

Абу Бакр Наршахий (899-959)

Абу Бакр Наршахий — Марказий Осиё тарихнавислигининг илк қадимий дурдоналаридан бири бўлмиш “Тарихи Бухоро” деб шуҳрат топган нодир асарнинг муаллифидир. У ўз асарини 943—944 йилларда араб тилида ёзган ва уни шу йилларда тахтга ўтирган Сомонийлар давлати ҳукмдори Амири Ҳамид, яъни давоми…

Қаффол аш-Шоший (904-976)

Тошкент — ўрта аср араб манбаларида эса Шош — тарих жараёнида кўплаб шоир ва адиблар, алломалар, риёзат ва табобат аҳилларини етиштирган. Ана шундай алломалардан бири Қаффол аш-Шошийдир. Қаффол аш-Шошийнинг тўла исми Абу Бакр ибн Али Исмоил Қаффол аш-Шоший бўлиб, араб давоми…

Абу Мансур ал-Мотуридий (870-944)

Абу Мансур ал-Мотуридий сунний эътиқодидаги икки йирик оқимлардан бири бўлмиш Мотуридийа оқимининг асосчиларидан ҳисобланади. Унинг ҳаёти ҳақида маълумотлар жуда оздир. Тўлиқ номи Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳанафий ал-Мотуридий ас-Самарқандийдир. Буюк калом имоми ва фиқҳ олими асли Самарқанднинг давоми…

Абу Бакр ал-Хоразмий (935-993)

Абу Бакр ал-Хоразмий 323 ҳижрий (935 милодий) йили Хоразмда туғилиб, асосий маълумотини шу ерда олади. Умрининг гуллаган даврида (20—25 ёшларда) ватандан чиқиб Ироқ ва Шомга боради, етук олим ва шоирлар билан танишиб, улардан таълим олади. Кейин Ҳалабга бориб, машҳур ҳамдамийлар давоми…

Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий (? – 997)

Милоднинг IX—XI асрлари Марказий Осиёда илм-фан юксак тараққий этган ва буюк алломалар даври эди. Ўша даврнинг кенг билимли, пешқадам олимларидан бири Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий бўлган. Бу олим ҳақида сақланиб қолган маълумотлар жуда кам. Олимнинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн давоми…

Абу Али ибн Сино (980-1037)

Марказий Осиё халқлари маданиятини ўрта аср шароитида дунё маданиятининг олдинги қаторига олиб чиққан буюк мутафаккирлардан бири Абу Али ибн Сино бўлиб, у Оврўпода Авиценна номи билан машҳурдир. Ибн Сино (асл исми Ҳусайн, отасининг исми Абдуллоҳ) Бухоронинг Афшона қишлоғида ҳижрий 370 давоми…

Абу Райҳон Беруний (973-1048)

Ўрта асрнинг буюк қомусий олими Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний замонасининг қатор фанлари: астрономия, физика, математика, геодезия, геология, минералогия, тарих кабиларни чуқур ўрганди. У Хоразмнинг қадимги пойтахти Кот шаҳрида туғилди ва ёшлигиданоқ илм-фанга қизиқиши орта борди. Беруний кейинчалик машҳур давоми…

Абу Абдуллоҳ Рудакий (858-941)

Абу Абдуллоҳ Жаъфар Рудакий Самарқанд яқинидаги Панжрудак қишлоғида, деҳқон оиласида туғилди. Бу даврда Мовароуннаҳр Эрон, Ҳиндистон, Хитой, Миср ва Сурия билан савдо ва маданий алоқаларни яхши йўлга қўйган эди. X асрда Бухоро, Самарқанд, Урганч, Марв, Нишопур, Балх, Зарафшон водийсининг юқори давоми…


Мақолалар мундарижаси