Арсений Тарковский (1907-1989)

ХХ аср рус шеъриятининг таниқли намояндаларидан бири Арсений Тарковский 1907 йили Елизаветград (Кировоград)да туғилган.А.Тарковскийнинг дастлабки шеърлари вақтли матбуотда 1928 йили эълон қилинади. Бу шеърлардаги юрак ҳароратига йўғрилган сатрлар шеърият дунёсига ўзига хос, бетакрор овозли янги бир шоир кириб келганлигидан дарак давоми…

Карло Каладзе (1907-1988)

Карло Каладзе XX аср грузин шеъриятининг ёрқин намояндаларидан бўлиб, бу миллат адабиётининг юксалишига ҳисса қўшган забардаст шоирдир.Шеърий тафаккур кенглиги, поэтик умумлашмалар ёрқинлиги, образлилик, грузин халқига хос бўлган оловнок эҳтирос, шиддат – ҳаммаси Карло Каладзе шеъриятининг ўзига хос хусусиятларини ташкил этади. давоми…

Улмамбет Хўжаназаров (1938)

Улмамбет Хўжаназаров 1938 йили туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. 1960 йилда Қорақалпоғистон Давлат педагогика институтини тугатган. “Кўнгил туйғулари”, “Йилларим менинг”, “Оддий қишлоқ ҳангомаси”, “Кўнгил қушим” ва бошқа кўплаб шеърий тўпламлари,  “Дилкаш суҳбатлар” достони нашр этилган. Лермонтовнинг “Демон”, Мустай  Каримнинг давоми…

Людмила Скирда (1945)

Украин шоираси ва маданиятшуноси Людмила Скирда 1945 йили Кировоград шаҳрида туғилган. 1968 йили Киев Миллий университетини тамомлаган. У Малишка, Сковороди, Вииниченко номидаги адабий мукофотлар соҳиби, Украинада хизмат кўрсатган маданият ходими. ФАҚАТ ЮЗЛАР НУРЛАНДИ Икки севишганнинг висол онларинКузатаман француз ресторанида.Қиз ўн давоми…

Фоний (1441-1501)

Маълумки, Алишер Навоий нафақат ўзбек, балки форс-тожик тилида ҳам Фоний тахаллуси билан баракали ижод қилган забардаст зуллисонайн шоир ҳисобланади. Форс-тожик тилини унинг иккинчи она тили дейиш мумкин. Чунки у улуғ форс-тожик сўз санъаткорлари таъсирида форсий тилда ҳам қалам тебратди ва давоми…

Бердақ (1827-1900)

Бердақ (тахаллуси; асл исми Бердимурод Қарғабой ўғли) (1827—Мўйноқ тумани — 1900) — шоир, қорақалпоқ адабиёти асосчиси. Аввал овул мактабида, сўнг мадрасада таҳсил кўрган. Алишер Навоий, Фузулий, Махтумқули ва қорақалпоқ шоири Кунхўжа асарларини чукур мутолаа қилган, улардан ўрганган. У тарихни ва давоми…

Жиянбой Избосканов (1948)

1948 йилда туғилган. Қорақалпоғистон Давлат педагогика институтининг филология факультетини тамомлаган. Унинг ўндан ортиқ шеърий китоблари чоп этилган. Ўзбекистон халқ шоири Туғилган қишлоғим таърифи Менга азиз киндик қоним томган ер, Мамий билан Мунчоқлининг ораси. Соғинчимсан, болалигим қолган ер, Кўзимга тўтиё Оқёп давоми…

Габриеле Келлер (1937)

Фолклоршунос олима, моҳир сураткаш, этнограф, ҳикоянавис ва шоира Габриеле Келлер хоним 1937 йил 10 апрелда Германиянинг Фрайбург шаҳрида таваллуд топган. Унинг “Етти тош”(1987), “Бир бор экан…”(1996), “Самарқанд эртаклари”(2001), “Ўзбекистонда аёллар маданияти”(2002), “Мактабда эртакни ўрганиш”(2002), “Эртаклар ватани — Ўзбекистон”(1999) сингари асарлари давоми…

Хван Мун Квон

ШУНЧАКИ, АВВАЛГИДЕК Шамол олисларга олиб кетган кузак ёмғирикўксингга чак-чак томибпоклай бошлар қалбингни. Ўзинг ҳам билмайсан қайдан келдинг, қайга кетарсан тўхтама, йўлингда давом этшунчаки, аввалгидек. Ғир-ғир эсаётган шабадаликдакўринса, кўринмасаустингдан кулгани бегоналарнингюксакдан ёғавер ёмғирга ўхшабшунчаки, аввалгидек. ЭРИНЧОҚ ҚУШ ҲАҚИДА Илгари, анча илгариҚор давоми…

Ким Хён Чжо

ОНАМ УЧУН ДУО Юзида авлиёники каби чуқур ажинларБармоқ бўғимлари қаттиқ сиқилганВақт ва шуълани ўзига чорлабтонг этагида юради онам гулхан алангаси сингари Тирноқлари ила зулматни ҳайдар Бир умр ҳорғин серташвиш онамнинг юзидан аримас реза-реза тер. Эрта тонгҲовлида кезинган изғириндан кўкарган лаблари давоми…