Мишигийн Цэдэндорж (1932-1982)

Мишигийн Цэдэндорж – мўғулистонлик шоир. МЕН ВА СЕНГА НЕ КЕРАК? Бургутга осмон керак, Ям-яшил ўтлоқ — отга, Бўз ерга сув-жон керак, Дўст керак одамзотга. Мен ва сенга не керак? Кўз бўлса тийрак бўлса, Туйғулар зийрак бўлса, Яна одам кўксида Меҳрли давоми…

Ҳамид Эрғалиев (1916-1997)

Ҳамид Эрғалиев (Хамит Ерғалиев) Гурьев вилоятининг Новобогат туманида дунёга келган. Қозоғистон Давлат университетида ўқиган. Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси. Илк шеърлари матбуотда 1936 йилдан эълон қилина бошлаган. 1981 йилда “Олтин заранг” шеърлар тўплами учун Абай номидаги Қозоғистон Давлат мукофоти билан тақдирланган. давоми…

Акбар Қўшали (1973)

Акбар Қўшали (Əkbər Qoşalı) 1973 йилда туғилган. Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1998). “Ўлимлар нариси” номли шеър китоби машҳур. Қозоғистонда нашр қилинадиган “Оқин” журналининг Озарбайжондаги вакили. “Ёшлар мукофоти” ва Шахмар Акбарзода номидаги Халқаро мукофот соҳиби. КЕЧМАДИМ Ҳаром чиқди йўлимдан, Ҳалолимдан кечмадим. давоми…

Дихан Абилов (1907-2003)

Дихан Абилов (Дихан-Баба Әбілев) 1907 йилда Павлодар вилоятининг Баяновул тумани, Баянтов қўлтиғидаги Мойлибулоқ қишлогида дунёга келган. Баян шаҳридаги ўрта мактабда, Семейдаги Қишлоқ хўжалиги техникумида ўқиган. 1937 йилда Олмаотадаги Журналистлар институтини, 1948 йилда Қозоқ Академияси аспирантурасини тамомлади. 1942 — 1946 йилларда давоми…

Ғали Ўрмонов (1907-1978)

Ғали Ўрмонов (Ғали Орманов) Толдиқўрғон вилоятининг Қапал туманидаги “Эчки ўлмас” манзилида дунёга келган. Эски мактабда савод чиқарган. 20-йилларда газеталарда мухбир бўлиб ишлаган. Дастлабки шеърлари 1928 йилдан матбуотда эълон қилина бошлаган. Унинг қозоқ шеъриятини янги образлар ва услубий изланишлар билан бойитган давоми…

Расмия Собир (1973)

Расмия Собир (Rəsmiyyə Sabir) 1973 йилда Масалли туманининг Эркиван қишлоғида туғилган. Иншоот муҳандислари университетида иқтисодчи-муҳандислик ихтисослиги бўйича таълим олган. Ҳозирда Озарбайжон Фанлар академиясининг Иқтисодиёт университетида илмий ходим. Расмия Собир Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Қамалган сукунат” “Рангсиз кўз ёшлар”, “Унутдинг мени”, давоми…

Шўмишбой Сариев (1946)

Шўмишбой Сариев (Шөмішбай Сариев) Қизил Ўрда вилоятининг Орол туманидаги Шўмиш станциясида таваллуд топган. 1966 — 1971 йилларда Қозоғистон Давлат университетининг журналистика факультетида ўқиган, 1970-74 йилларда “Қозоғистон” нашриётида муҳаррир, 1974 йилдан бошлаб “Жулдиз” журналида бўлим мудири вазифасида ишлаб келди. Қозоқ ўқувчилари давоми…

Жаркен Бўдешов (1944)

Жаркен Бўдешов (Жаркен Бөдешев) Хитой Халқ Республикасининг Шинжон ўлкаси Тарбағатай аймоғига қарашли Тўлангит овулида деҳқон оиласида туғилган. 1969 йили отамакон Қозоғистонга келди ва 1974 — 1980 йиллари Қозоғистон Давлат университетининг журналистика факультетида таҳсил олди. Илк шеърлари 1962 йилдан бошлаб “Шинжон давоми…

Тойир Жароков (1908-1965)

Тойир Жароков (Тайыр Жароков) Ўрол вилоятининг Ўрда тумани, Жетибой овулида дунёга келган. Дастлабки маълумотни рус-қозоқ бошланғич мактабида олган. Илк шеърлари 1927 йилда “Оқинлар” адабий тўпламида “Олтин кун” номи билан чоп этилган. 1931 йилда Олмаотадаги Абай номидаги Педагогика институтини томомлаган. 1934-1936 давоми…

Исроил Сапарбой (1941)

Исроил Сапарбой (Исраил Сапарбай) Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти, Қўшработ туманида туғилган. Чимкент Педагогика институтини битирган. Чимкент вилоят ёзувчилар бўлимида адабий маслаҳатчи, Жалин нашриётида катта муҳаррир, “Қозоқ адабиёти” газетасининг шеърият бўлими мудири, 1998 — 1999 йилларда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида матбуот атташеси вазифаларида давоми…