Исмат Ўзал (1944)

Шоир ва ёзувчи Исмат Ўзал (İsmet Özel) 1944 йилда Қайсарида туғилган. Бошланғич ва ўрта мактабни Кастамону, Чанқири ва Анқарада ўқиган. Бир муддат Анқара университети, сиёсий фанлар факультетида ўқиган. Кейинчалик Ҳожитена Унйверситети, Француз тили ва адабиёти бўлимини битирган (1977). 1970 йилда давоми…

Ҳожи Байрам (1352-1429)

Ўз даврида шоир ва шайх сифатида жуда катта эътиборга сазовор бўлган Ҳожи Байрам (Hacı Bayram-ı Veli) Чубук дарёсининг водийсидаги Зулфозил қишлоғида дунёга келди. Унинг отаси Аҳмад деҳқончилик билан шуғулланган. Бошланғич маълумот олгач, таҳсил олишни мадрасада давом эттиради. Ҳижоз ва Шомга давоми…

Ҳамди Чалабий (1448-1509)

Турк адабиёти тарихида биринчилардан бўлиб “Хамса” ёзган шоир Ҳамди (Hamdi Çelebi) Болу яқинидаги Гўйнукда туғилди. Унинг отаси Оқшамсиддин байрамия тариқати шайхларидан бўлиб, Ҳамдининг ёшлиги сўфийлар даврасида кечади. 10 ёшлигида етим қолган Ҳамдини акалари ўз тарбиясига оладилар. Ҳамди Чалабий оилада 12-фарзанд давоми…

Фозил Ҳусни Доғларжа (1914-2008)

Фозил Ҳусни Доғларжа (Fazıl Hüsnü Dağlarca) 1914 йилда Истанбулда туғилган. Кулели Ҳарбий лицейини (1933) ва ҳарбий мактабни (1935) битирган. Шундан сўнг Матбуот ва Туризм Бош Бошқармасида, Меҳнат Вазирлиги Иш Назоратчиси бўлиб Истанбулда ишлаган (1952-60). Нафақага чиққандан кейин Истанбулда «Китоб» номли давоми…

Аттила Илҳан (1925-2005)

Шоир ва ёзувчи Аттила Илҳан (Attilâ İlhan) 1925 йил 15 июнда Измир вилоятининг Менемен қасабасида туғилган. «Ҳақиқат», «Демократ-Измир» газеталарида муҳаррирлик қилган ва бош мақолалар ёзиб турган. 1973 йилда Анқарага жойлашгач, «Билги» нашриётида маслаҳатчи бўлиб фаолият кўрсатган. 1980 йилдан кейин Истанбулга давоми…

Аҳмет Ялчинкая (1963)

Аҳмет Ялчинкая (Ahmet Yalçınkaya) 1963 йили декабр ойида Гиресунда таваллуд топди. Бошланғич ва ўрта синфларни Ғарбий Олмонияда, юқори синфларни эса Истанбулда ўқиди (1981). Боғазичи Университети (1981-87), Истанбул Техника Университети (1987-97) ва Анадолу Университетларида (1997-2000) муҳандислик, робот ва менежмент бўйича таълим давоми…

Аҳмадий (1334-1413)

Тожиддин Аҳмад ибн Иброҳим (Ahmedî) ҳаёти ва ижоди хақида бизгача етиб келган маълумотларда чалкашликлар мавжуд. Манбаларда, шоир туғилган ва вафот этган сана кўрсаткичларида ҳам фарқ бор. Гармиёнда (баъзи манбаларда Сивас, Истамбул кўрсатилган) туғилган Аҳмадий бошланғич маълумот олгач, билим олиш учун давоми…

Аҳмад Пошо (1426-1497)

XV аср турк адабиётининг энг ёрқин юлдузларидан бўлган шоир Аҳмад Пошо (Ahmed Paşa), ўша вақтда Усмонлиларнинг пойтахти бўлган Эдирна шаҳрида туғилди. Унинг отаси Валиюддин Илёс Мурод II нинг қозиаскари, яъни бош ҳарбий қозиси эди. ўз даврида яхши маълумот олган Аҳмад давоми…

Аҳмад Нодим (1681-1730)

“Лола даври” адабиётининг энг йирик вакили Аҳмад Нодим (Ahmet Nedîm) Истамбулда, зодагон оилада туғилди. Унинг она томондан бобоси Ҳусомиддин Қарочалабий бўлиб, ўз даврида султоннинг яқинларидан бўлган. Отаси Меҳмед Нодим Афанди қози бўлиб, яхшигина таъби назми ҳам бор эди. Онаси Солиҳа давоми…

Ёсии Исаму (1886-1960)

Ёсии Исаму (吉井勇; 8 октябрь 1886, Токио — 19 ноябрь 1960, Токио) — япон шоири, драматург, ХХ аср Япониянинг энг машҳур танка-шоирларидан бири. *** Қумли қирғоқ. Балиқчи қайиғига ўтириб олиб Сени оламан қўйнимдан — Мухаббат хақидаги қисса, Сеҳрланиб қолдим сен давоми…