Мухтор Шохонов (1942)

Мухтор Шохонов (Мұхтар Шаханов) Чимкент вилояти, Ленгер тумани Қашқасув қишлоғида таваллуд топган. Етти йиллик мактабни тамомлагач, “Юлдуз” колхозида тракторчига ёрдамчи, кейин вилоят газетасида адабий ходим, Қозоғистон радиосида катта муҳаррир, Бош муҳаррир бўлиб ишлади. Чимкент Давлат педагогика институтида таҳсил олди. Кейинчалик давоми…

Музаффар Алимбоев (1923-2007)

Музаффар Алимбоев (Мұзафар Әлімбаев) Павлодар вилоятининг Шарбақти туманидаги Маралди овулида туғилган. Қозоғистон Давлат университетини битирган. Истеъдодли шоир ўз мавзуси, чуқур тафаккури, ўзига хос оҳанглари билан қозоқ шеъриятини бойитди. “Қозоғистон халқ шоири” фахрий унвонининг соҳиби. У халқчил шеърияти, дидактика ва ҳажвга давоми…

Сирбой Мавленов (1922-1993)

Сирбой Мавленов (Сырбай Мәуленов) 1922 йил 17 сентябрда Тўрғай вилояти Жонгелдин туманида таваллуд топган. Аввал ўзи туғилиб ўсган қишлоқда, сўнгроқ Қизил Ўрда шаҳрида ўқиган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Шоирнинг дастлабки шеърлари 1937 — 1938 йилларда эълон қилина бошлаган. Илк тўплами давоми…

Жамбул Жабаев (1846-1945)

Халқнинг севимли шоири, моҳир сўз устаси, улуғ оқин Жамбул (Жамбыл Жабайұлы) Авлиёота вилоятидаги Қоратов этакларида дунёга келган. У халқ оғзаки ижодиёти намуналарини болалигидан севиб ўрганди ва қозоқ халқи орасида айтишув санъатининг етакчиси сифатида шуҳрат қозонди. Шоирнинг ижоди муносиб тақдирланди. У давоми…

Маҳамбет Ўтемис ўғли (1804-1846)

Маҳамбет Ўтемис ўғли (Махамбет Өтемісұлы) Ички Бўкей ўрдаси, Бекетай аймоғи (ҳозирги Ўрол вилояти, Жойбек тумани)да туғилган. 1824-1829 йилларда Оренбургда ўқиган. Ёшлигидан шеър ёза бошлаган Маҳамбет маҳаллий амалдорларнинг кирдикорларини фош қилувчи асарлари учун 1829-1831 йилларда қамоқда ўтиради. Қамоқдан чиққандан кейин 1836-1837 давоми…

Фариза Ўнғарсинова (1939-2014)

Фариза Ўнғарсинова (Фариза Оңғарсынова; адабий тахаллуси – Сандувоч) Гурьев вилоятининг Новобогат туманига қарашли Манаш қишлоғида туғилган. Гурьев Давлат Педагогика институтининг тил ва адабиёт факультетини битирган. Илк шеърлари республика газета-журналларида босилган. Ф. Ўнғарсинованинг хизматлари қатор орден-нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган. Республикада давоми…

Кулаш Аҳметова (1946)

Кулаш Аҳметова (Күләш Ділдәқызы Ахметова) Қирғизистоннинг Кировка қишлоғида туғилган. 1968 — 1973 йилларда Қозоғистон Давлат университетида ўқиган. “Жалын” нашриётида шеърият бўлими мудири бўлиб ишлади. Шеърлари қатор қардош халқлар тилларига таржима қилинган. Анна Ахматова, Александр Межиров, Саломея Нерис, Назрул Ислом, Эдуардас давоми…

Собит Муқонов (1900-1973)

Муқонов Собит Муқонович (Сәбит Мұқанұлы Мұқанов) (1900.13.4, ҳозирги Шимолий Қозоғистон вилояти Жамбул тумани — 1973.18.4, Олмаота) — қозоқ ёзувчиси ва жамоат арбоби. Қозоғистон Фанлар академияси академиги (1954). Фуқаролар уруши қатнашчиси (1918—20). 1930-35 йилларда Москвадаги Қизил профессура институтида ўқиган. Қозоғистон Ёзувчилар давоми…

Абай Қўнонбоев (1845-1904)

Қозоқ классик адабиётининг асосчиларидан бири, буюк шоир ва маърифатпарвар Абай (Иброҳим) Қўнонбоев (Абай Құнанбайұлы) Қозоғистоннинг Семипалатинск уездига қарашлн Чингизтов районида чорвадор оиласида туғилди. Ёшлик чоғларида мадрасада ўқиди. Кейинчалик рус мактабига қатнаб, рус тили ва адабиётини ўрганди. Абай, бир томондан, Шарқ давоми…

Жубан Мўлдағалиев (1920-1988)

Жубан Мўлдағалиев (Жұбан Молдағалиев) Ўрол вилоятининг Тайнақ туманидаги “Жиланди” манзилида туғилган. 1940 йилда Ўрол Қишлоқ хўжалиги техникумини битирган. Иккинни жаҳон уруши қатнашчиси. Жубан Мўлдағалиев “Есир аёл тақдири”, “Мен — қозоқман”, “Кишан очган”, “Сел”, “Бойқўнғир бош бармоқлари” ва бошқа ўнлаб шеърий давоми…


Мақолалар мундарижаси