Жарасқан Абдирашев (1948-2001)

Жарасқан Абдирашев (Жарасқан Әбдірашев) 1948 йилда 7 март куни Қизил Ўрда вилоятининг Орол тумани, “Омон ўткел» овулида дунёга келган. 1963 — 1965 йилларда Қазали Қишлоқ хўжалиги техникумида ўқиган. 1965 — 1969 йилларда Қозоғистон Давлат университетининг журналистика факультетида ўқиган. “Қозоқ адабиёти» давоми…

Какимбек Салиқов (1932-2013)

Какимбек Салиқов (Кәкімбек Салықов) Кўкчатов вилоятидаги Володар туманида дунёга келган. 1953 йили Москвадаги Рангли металлар институтини битирган. Болаликдан шеърлар машқ қила бошлаган. 60-йиллардан буён матбуотда асарлари чоп этилади. Унинг “Сир” (1970), “Жез кийик” (1973), “Нурли айём” (1976), “Шудрингли кунлар” (1981), давоми…

Мағжан Жумабой (1893-1937)

Қозоқ шеъриятининг буюк намояндаси, оташнафас шоир Мағжан Жумабой (Мағжан Жұмабай Бекенұлы) номи халқ орасида афсонага айланиб, қалблардан ўчмас жой олган. У 1893 йилнинг май ойида дунёга келган. Ўн тўрт ёшидан шеър ёза бошлаган. Шоир асарлари ўша пайтларда қозоқ, татар тилларида давоми…

Нурлан Ўразалин (1947)

Нурлан Ўразалин (Нұрлан Мырқасымұлы Оразалин) Олмаота вилоятининг Уйғур туманидаги Улкандихан (ҳозирги Кўкбостов) овулида таваллуд топган. Қозоғистон Давлат университети (ҳозирги Ал-Форобий номидаги Миллий университет)нинг филология факультетида таҳсил олган. Йигирмадан зиёд шеърий тўпламлар, драмалар, эссе ва публицистик китобларнинг муаллифи. Кўплаб драмалари театр давоми…

Марфуға Айтхўжа (1936)

Марфуға Айтхўжа (Марфуға Ғалиқызы Айтхожа) Ғарбий Хитойнинг Шинжон ўлкасидаги Ғулжа шаҳрида дунёга келган. Қозоқ тилида ўрта мактабни, қизлар гимназиясини битириб, сўнг икки йил мобайнида шу гимназияда муаллимлик қилган. 1958 йил ота юрти — Қозоғистонга қайтиб келиб, “Қозоқ адабиёти», “Қозоғистон муаллими” давоми…

Аҳмет Бойтурсунов (1872-1937)

Аҳмет Бойтурсунов (Ахмет Байтұрсынұлы) Қўстанай вилоятининг Жанкелдин туманидаги Саритубек овулида туғилиб ўсган Аҳмет Бойтурсунов қозоқ халқининг XX аср бошларидаги миллий-озодлик ҳаракати йўлбошчиларидан бири, давлат арбоби, шоир ва публицист сифатида танилган. У қозоқ тили ва адабиётининг тадқиқотчиси, қозоқ имлосининг ислоҳотчиси, шунингдек, давоми…

Тўлеген Айбергенов (1937-1967)

Тўлеген Айбергенов (Төлеген Айбергенұлы Айбергенов) Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги “Қўнғирот” совхозида таваллуд топган. 1954 — 1959 йилларда Тошкентда Низомий номидаги Педагогика институтида қозоқ тили ва адабиёти факультетида ўқиган. Илк шеърларини болаликда ёза бошлаган. Илк туркум шеърлари “Ёш даврон” номли тўпламда чоп давоми…

Жумакен Нажимеддинов (1935-1983)

Жумакен Нажимеддинов (Жұмекен Сабырұлы Нәжімеденов) Гурьев вилоятининг Денгиз туманидаги Қўшалоқ қишлоғида дунёга келган. Олмаотада Қурмонғози номидаги консерваторияда миллий чолғу асбоблари факультетини тамомлаган. 1959—1965 йилларда «Жазушы» нашриётида, 1965—1971 йилларда Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасида, 1971—1983 йилларда “Мактаб” нашриётида ишлаган. Илк шеърлар тўплами 1961 давоми…

Қалижон Бекхожин (1913-1990)

Қалижон Бекхожин (Жұмекен Сабырұлы Нәжімеденов) 1913 йил 15 декабрда Павлодар шаҳрида дунёга келган. 1938 йилда Абай номидаги Қозоғистон Давлат педагогика институтини тамомлаган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Қ.Бекхожин кўплаб лирик шеърлар, достонлар муаллифи. “Ўрмон қизи” (1939) достонида халқ орасидан чиққан истеъдодли давоми…

Қодир Мирзалиев (1935-2011)

Қодир Мирзалиев (Қадыр Ғинаятұлы Мырзалиев) Ўрол вилоятининг Жимпити шаҳарчасида туғилган. Қозоғистон Давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. Унинг илк асарлари 1954 йилда эълон қилинган. 1966 йили унга “Хаёл армони” тўплами учун Қозоғистон Ёшлар мукофоти берилди. 1980 йили “Жеруйиқ” шеърлар китоби учун давоми…

Мақолалар мундарижаси