Абдураҳмон Асилбеков (1938)

Абдураҳмон Асилбеков (Абдрахман Асылбек ) 1938 йил 1 майда Жамбул вилоятининг Талас овулида туғилган. Қозоғистон педагогика институтининг тарих ва филология факультетини тамомлаган.
Вилоят газетасида, Республика радиосида, Қозоғистон Министрлар Советининг китоб савдоси ишлари қўмитасида хизмат қилган.
Илк китоби 1955 йили «Тинчлик боғчаси» номи билан чоп этилган. Жами 31  китоби чоп этилган. Асосан болаларга оид асарлар ёзади.

ЭҲТИЁТКОР ТОШБАҚА

Қуён деди,
— Тошбақа,
Ўхшамайсан бошқага.
Одимлайсан кўп секин,
Юришинг-э, қурисин.

Тошбақа анойимас,
Жавоби ҳавойимас:
— Ост-устим ўхшар тошга,
Иложим йўқдир бошқа.
Эҳтиётин қиламан,
Оқибатин биламан.
Агар қаттиқ югурсам,
Бўлар-бўлмас чарх урсам —
Осмон бирдан сурилиб,
Кетмасми ер ёрилиб…

Ҳабиб Раҳмат таржимаси.