Муратхан Шокан (1974)

Муратхан Шокан (Мұратхан Шоқан) 1974 йили Тарбағатай вилоя­тининг Тўла тумани Ақбелли қишлоғида туғилган. Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, шоир, файласуф. Олма-отадаги Ёшлар сиёсатини ривожлантириш фондининг “Адабиёт олами” маркази раҳбари. “Йигирманинг ёлқини”, “Баҳор учун мени сев”, “Юракка юкиниб”, “Покиза оқшомлар”, “Оқшом лирикаси” давоми…

Ғалим Жайлибой (1958)

Ғалим Жайлибой (Ғалым Жайлыбай) 1958 йил Қараганда вилояти, Жангаорқа туманида туғилган. Қозоғистон Менежмент, иқтисодиёт ва режалаштириш институтини тамомлаб, мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг турли нашрларида муҳаррир, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасида раис ўринбосари бўлиб ишлади. Шеърлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган. ҚОП ОРҚАЛАБ давоми…

Иран Ғайиб (1947)

Иран Ғайиб – Иранбек Абитай ўғли Ўразбаев (Иран-Ғайып Әбітайулы) 1947 йил Қизилўрда вилояти Сирдарё туманида туғилган. Шоир, достоннавис. Политехника институтининг Тоғ-кон факультетини тамомлаган, Москвадаги Олий адабиёт курсларида ўқиган. «Қўрқитнинг қабри» китоби учун Қозоғистон Давлат мукофотига сазовор бўлган. САККИЗЛИКЛАР Аттанг-ай! Барин давоми…

Темирхон Мададбек (1945)

Темирхон Мададбек (Темірхан Медетбек) 1945 йил Жанубий Қозоғистоннинг Туркистон туманида туғилган. Шоир, таржимон, ношир, муҳаррир. «Жулдуз» адабий журналининг бош муҳаррири бўлган. Кўплаб шеърий тўпламлар, танқидий асарлар, тадқиқотлар муаллифи. Қозоғистон Давлат мукофоти лауреати (2000). ТУРКИСТОН БОЗОРИ Кун чиқмасдан янгратади соз, ўйин, давоми…

Анор Шамшадинова (1974)

Анор Шамшадинова (Анар Шамшадинова) 1974 йил Манғистау вилоятининг Бейнеу туманида туғилган. 1997 йили ал-Форобий номидаги Қозоғистон миллий университетининг журналистика факультетини битирган. “Илҳом-2003” (“Шабыт-2003”) халқаро фестивалида 3-ўринни эгаллаган. * * * Жонинг, Орзуланиб турган, Танинг Бўш қолмаган шеърдан. Зотинг Яхшиликка ёт давоми…

Бауржон Қарағизўғли (1982)

Бауржон Қарағизўғли (Бауыржан Қарағызұлы) 1982 йил 17 октябрда туғилган. ЮНЕСКОнинг халқаро “Илҳом” ёшлар фестивалининг лауреати ва Гран-при соҳиби. Сейдулла Бойтереков номидаги мукофот соҳиби, Қозоғистон Мусулмонлари идорасининг диний шеърлар мусобақасининг икки марта ғолиби. «Жұмбақтасқа жауған күз», «Өң.Мен.Түс.» шеърий китоблари муаллифи. ТУПРОҚ давоми…

Саят Қамчигар (1978)

Саят Қамчигар (Саят Қамшыгер) 1978 йил 1 майда Қозоғистоннинг Семей вилояти, Шар туманида туғилган. Абай номидаги Қозоғистон миллий педагогика университетини тамомлаган (1999). Алмати шаҳрида яшайди. Қозоғистон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси. “Серпер” ёшлар мукофоти лауреати. “Сариқ гул” («Сары гүл»), “Юракдаги оқишлар” («Жүректегі давоми…

Айгерим Тажи (1981)

Айгерим Тажи 1981 йилда Қозоғистоннинг Актюба вилоятида туғилган. Москвада бўлиб ўтган “Пиллапоя” конкурси ғолиби. Шеърлари инглиз, француз, арман тилларига таржима қилинган. Бир қанча халқаро фестиваллар иштирокчиси. * * * менинг юрагим тахир тордир жуда кўкрак қафасим шаҳар йўлларидан юриб боряпман давоми…

Турмағамбет Изтилеули (1882-1939)

Турмағамбет Изтилеули (Тұрмағамбет Ізтілеуұлы) Қозоғистоннинг Қизил Ўрда вилоятида 1882 йили таваллуд топган. Маҳаллий оқинлар сабоғини олиб, савод чиқарган. Бухородаги «Кўкалдош» мадрасасида форс, араб, туркий тилларни пухта ўрганган. «Шоҳнома»нинг маълум қисмини қозоқчага таржима қилган. 1939 йилда қатағонга учраган. Сирдарё бўйидаги Қизилўрда давоми…

Абдураҳмон Асилбеков (1938)

Абдураҳмон Асилбеков (Абдрахман Асылбек ) 1938 йил 1 майда Жамбул вилоятининг Талас овулида туғилган. Қозоғистон педагогика институтининг тарих ва филология факультетини тамомлаган. Вилоят газетасида, Республика радиосида, Қозоғистон Министрлар Советининг китоб савдоси ишлари қўмитасида хизмат қилган. Илк китоби 1955 йили «Тинчлик давоми…


Мақолалар мундарижаси