Ғафур Ғулом. Буюк устоз (1966)

Бугун буюк шоир ва олим, донишманд ва халқнинг энг меҳрибон дўсти улуғ Алишер Навоийнинг туғилганига 525 йил тўлди. Мана шу мўътабар кунни дўстлар доирасида нишонлаш аллақачон ажойиб традицияга айланган. Мана шундай тарихий шароитда мен сизларни, мўътабар, дўстларим, совет халқининг яна давоми…

Эркин Воҳидов. Устоз билан видолашув (1981)

Улкан, эҳтиросли шоирнинг ёниқ юраги уришдан тўхтади. Куни кеча бизнинг орамизда бўлган, дилбар суҳбати билан, тунда ёзган янги шеъри билан дилларни яйратган, ўзининг борлиги, салобати билан давраларга файз бериб турган устоз бир лаҳзада тарихга айланди қолди. Ақл бовар қилмайди, кўнгил давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Талант — халқ мулки (1965)

Бир куни таниш бир режиссёрга эргашиб қотма ва қорача бир йигит келди. Режиссёр билан суҳбатимиз давомида бу йигит чурқ этмади, қадимги муллаваччалар сингари қўлини қовуштириб ўтирди ва режиссёр кетмоқчи бўлиб ўрнидан қўзғалганда менга тортиниброқ бир даста қоғоз узатиб: — Фурсатингиз давоми…

Ғафур Ғулом. Суянгудай тоғларим бор (1965)

Мирмуҳсин ҳақида Шу йилнинг ўзида беш ўзбек ёзувчисининг олтмиш ёшга кирганликлари нишонланиб, юбилейлари ўтказилди. Булар — Ойбек, Уйғун, Собир Абдулла, Назир Сафаров, Фатҳуллин ўртоқлар. Шоирамиз Зулфияхоним бўлсалар эллик ёшга кирдилар, яқинда юбилейларини ўтказамиз. Орада яна озгина фурсат ўтади, саломатлик бўлса, давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Ҳаёт ҳодисасидан бадиий тўқимага (1965)

Жўн нарсаларни билиб олишга мураккаб йўл билан эришади киши. Кўплар қатори мен ҳам ўз тажрибаларим, шахсий таассуротлар адабий асар учун энг қимматли материал эканини тушуниб олгунимча «ёзувчилик»да кўп сарсон бўлганман. Буни билиб олганимдан кейин болалик чоғимда кўрганим одамлар, ёшлигимда содир давоми…

Ғафур Ғулом. Адабий оила (1965)

Кишилар умид билан оила қурадилар. Келажакдан тоғ-тоғ орзулари бўлади. Йигитлар, қизлар ўз муносиб жуфтларини қидирадилар. Терешкова билан Андриакнинг муносиб жуфтлиги ҳаммага мақбулдир. Адабиёт тарихида ҳам бундай садоқатли жуфтлар кўп. Шоирамиз Саида билан адибимиз Саид Аҳмадларнинг ҳаётий иттифоқи ҳам шундай маъқул давоми…

Эркин Воҳидов. Қарздорлик (1986)

Бир ёзувчининг адабиёт даргоҳига кириб ундан ўз ўрнини олиши учун минг бир шарту шароитнинг тажассуми керак бўлади. Ўша минг бирнинг бири адабий муҳит ва бу муҳитдаги одамларнинг хайрихоҳлигидир. Абдулла Қаҳҳор биз энди адабиётга қадам қўйган давр муҳитининг марказида турган шахс давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Абдулла Қодирий (1964)

Ўзбек элининг севикли адиби Абдулла Қодирий манфаатпараст, мартабапараст одамларнинг чақуви билан сафимиздан юлиб олинган эди. Абдулла Қодирий, баъзи бир одамлар айтмоқчи, «бир-иккита рисола ёзган» анчайин ёзувчи эмас, балки янги давр адабиёти, Европа адабиёти гази билан ўлчаганда ҳам тўлақонли асарлар ёзган, давоми…

Ғафур Ғулом. Менинг ярим асрлик дўстим (1965)

Мен Ойбек билан жуда ёшликдан, остона ҳатлаб кўчага чиқа бошлаган кундан ўртоқман. Маҳалламиз бир-бирига яқин эди. Анҳорда, Эшвали аканинг қўш обжувози жойлашган ернинг қуйироғида, Опар тарновда бутун яқин маҳаллаларнинг болалари ичида мен ҳам, Ойбек ҳам бирга чўмилардик. Ёни-бери аллоф, аравакаш, давоми…

Эркин Воҳидов. «Юрак, сенсан менинг созим» (1982)

Одатда катта истеъдод эгалари ҳаётда ҳам ёрқин шахслар бўлади. Мен Ойбек ва Ғафур Ғулом, Миртемир ва Шайхзода каби улкан сўз санъаткорлари суҳбатида бўлиб шундай эътиқодга келганман. Бу устозлар кириб келган уйларда чироқ ёқилгандай бўлар, ўзгача бир файз қўшилар эди. Аминманки, давоми…