Эркин Воҳидов. Аруз ҳақида (1972)

Бир вақтлар, тахминан 15 йилча илгари бизнинг студентлик вақтимизда «Ўзбекистон маданияти» газетаси ўз саҳифаларида аруз вазни ҳақида баҳс очган эди. Шунда катта-катта олимлар, шоирлар икки гуруҳга бўлиниб, бир қисмлари арузнинг рақиблари, бир қисмлари унинг тарафдори бўлган эдилар. Ўша газеталарни архив давоми…

Абдулла Орипов. Юзинчи маъно (1977)

Бир кун бозорда кимдир Хўжа Насриддиннинг елкасига бор кучи билан тушириб қолибди. Насриддин орқасига қарабди. Шунда нотаниш киши ўсал бўлиб, узр сўрабди. — Кечирасиз, мен сизни Тошмат дебман. — Ҳечқиси йўқ, баъзан шунақаси ҳам бўлади, — тўнғиллабди афанди. Насриддин кечқурун давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Ёшлар семинарида сўзланган нутқдан (1944)

Бу кунги суҳбатимизнинг мавзуи гарчи ижодий тажрибалар бўлса ҳам, гап кўпроқ ижодий тажрибалар эмас, ижодий уринишлар тўғрисида борилар деб ўйлайман. Бирон балоғатга етган ёзувчи ўзининг балоғатга қандоқ етганлиги, бир ёки бир неча машҳур, ҳамма тақдир этган асарини қандоқ ёзганлиги тўғрисида давоми…

Ғафур Ғулом. Муқимий мактублари (1941)

Дўстмуҳаммад ака ҳаж қилмоқчи бўлиб қолди. Ўзи билан биттаю битта ўғли, тўққиз яшар Рўзимуҳаммаджонни ҳам олиб кетди. Ҳажга ҳам бордилар, қайтмоқчи ҳам бўлдилар, қайтишда, худди Жиддага келганларида, Арабистон ва Мисрда одамларни қийратиб турган вабо Дўстмуҳаммад акани ҳам олиб кетдию, 10 давоми…

Эркин Воҳидов. Санъат ва тафаккур (1978)

Яқин-яқингача мендан шеърият нима, деб сўрасалар, гўзал фикрнинг гўзал ифодаси деб жавоб берардим. Бу жавобим шеъриятнинг жамият ҳаётидаги курашчан вазифасини тушуниб етмагандан ёки шеърнинг ҳақиқат садоси, дардли юрак нидоси эканини билмаганимдан эмас, менинг руҳимга балки гўзаллик олами яқинроқ бўлганидандир, болаликдан давоми…

Абдулла Орипов. Эҳтиёж фарзанди (1977)

Пушкиннинг замондоши Гнедич: «Шоирлар бармоқларини сўриб тамадди қилувчи айиқларга ўхшайдилар», деган экан. Ўйлаб қарасангиз бу гап шоирлик ишининг табиатига анчайин мос келади. Негаки, шеър ёзиб турган шоир ўша дақиқада фақат шеър завқи билан яшайди. Унинг яратаётган асари бошқалар учун балки давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Поэзия — юксак санъатдир (1941)

Шеър — фикр акстракти бўлиши жиҳатидан ҳикмат, кўнгилга йўл топиши, ундан ўзига ҳамоҳанг садо чиқариши жиҳатидан мусиқа. Шеър — ошиқнинг оҳи, мусибатдийданинг кўз ёши, саодат ва сурур ифодаси бўлган қаҳқаҳа товуши. Шеър — кўнгилнинг ойнаси, кўнгилда нима бўлса шу акс давоми…

Абдулла Қаҳҳор. «Ҳаёт қўшиғи» (1940)

Бизда адабий танқид ҳаддан ташқари заиф. Китобхон яхши китобларимизнинг ташвиқ қиладиган идеясини яна ҳам чуқурроқ англаш, нуқсонларни очиқроқ кўриш учун зарур бўлган ёрдамдан маҳрум деса бўлади. Гончаров яратган Обломов образи буюк танқидчи Добролюбовнинг танқидий мақоласидан кейингина ўша вақтдаги китобхонлар олдида давоми…

Уйғун. Ҳамид Олимжоннинг сўнгги кунлари (1964)

Мана, орадан 20 йил ўтибди. Аммо у воқеа ҳали ҳам кўз олдимдан нари кетмайди. Шоирнинг ёқимли овози, хушчақчақ кулгилари ҳамон қулоқларимда янграб тургандай… 1944 йил, июннинг иссиқ кунларидан бири, дам олиш кунининг арафасида эди. Иш тамом бўлгандан кейин, ҳойнаҳой, Ёзувчилар давоми…

Ғафур Ғулом. Кулгичилик тўғрисида (1928)

(«Муштум»нинг Фарғонага саёҳати муносабати билан) Ошкорадирки, адабиётнинг бир бўлаги бўлиш сифати билан кулгичилик ҳам ўзига алоҳида мавқега эгадир. Октябрдан сўнг нафис адабиёт майдонида бир талай ютуқ ва илгарилашларимиз бор. Майдонга чиққан адабий асарлар ва уларнинг муҳаррирларининг ижод-истеъдодлари устида оз бўлса давоми…


Мақолалар мундарижаси