Абдулла Қаҳҳор. Сохта фактлар тўғрисида (1940)

Алексей Максимович Горький «Ёшлар билан суҳбат» деган мақоласида шундай дейди: «Харид» номли ҳикояда сўз ўзига диван олмоқчи бўлган пулига завод учун цемент олган кекса бир ишчи тўғрисида боради. Бу ҳодиса кўп ҳам типик ҳодиса эмас, балки латифа. Кишининг ортиқча мато давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Бадиий очерк тўғрисида (1940)

Бир танқидчи бир адабий асар тўғрисида ёзган мақоласида асарнинг фалон еридан: «Очерк ҳиди келади», деб бурнини жийиради. Очеркнинг ҳиди келганда бурнини жийирган танқидчи очеркистнинг ўзини кўрса нима дейди! Очеркист ўзини ёзувчи деб атаса, айниқса Ёзувчилар союзига киргани ариза берса, бу давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Болалар адабиёти тўғрисида (1946)

Болалар адабиётининг ҳозирги аҳволи тўғрисидаги докладда ҳам, музокарага чиққан ўртоқларнинг нутқида ҳам бир нарса кўзга ташланади: ҳамма болалар адабиётидаги камчиликлардан гапиришдан олдин бу адабиёт анча ўсганлиги, ютуқларга эга бўлганлиги тўғрисида катта-кичик муқаддима қилиб ўтди. Бу гаплар ҳақ, лекин бир нарсани давоми…

Абдулла Қаҳҳор. «Тортиқ» (1940)

Саидаҳмад Ҳусанхўжаев. Ҳикоялар тўплами. Ўзнашр, 1940. Бирон олим чиқиб, «Бўрининг тишига сера кислотасининг таъсири», деган мавзуда илмий асар ёзиши мумкин: бўриларни тутиб, тишини қоқиб олса бўлади, сера кислотаси сероб нарса, тажрибалар ўтказиш учун айрим шароит —ускуналанган катта лаборатория керак эмас. давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Чеховдан ўрганайлик (1939)

Икки сатр шеърда берилган фикрни минг хил қилиб айтса бўлади, лекин бу минг вариантнинг ҳеч қайсиси шу икки сатрдай (агар у ҳақиқий шеър бўлса) ҳам содда, ҳам қисқа, ҳам кучли, ҳам таъсирли бўлмайди. Бундаги вазн билан қофия ҳам «тўғри сўз»ни давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Ҳуснбузар (1961)

Навқирон чиройли йигитнинг бетидаги битта-иккита ҳуснбузар ҳеч қандай оғриқ ҳам эмас, касаллик ҳам, фақат ҳуснни бузади, шунинг учун ҳуснбузар деб аталади. Давримиз адабиёти мана шундай навқирон, чиройли йигит. Унинг эртага яна ҳам баркамол бўлиши, ҳусни яна ҳам тўлишуви турган гап. давоми…

А. Қамчинбек. Мардикор (1928)

Савдо майдонлари, иқтисодий манбалар, хом ашё марказлари учун бошланган жаҳон урушининг иккинчи йили тугаб, учинчи йилига қадам қўйилган вақти эди. Урушга боғланған Русияда яшаған халқлар урушдан чарчаған, ҳар бир жиҳатдан қисилған эдилар. Туркистонлилар у вақтда ҳарбий хизматга олинмасалар ҳам уруш давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Арманистонда ўзбек адабиёти ҳафталиги (1963)

Биз бугун Арманистонда ўзбек адабиёти ҳафталигини якунлаётибмиз. Ҳафталикнинг сиёсий ва маданий аҳамияти таърифдан ташқаридир. Буни шундан ҳам билса бўлади: бизнинг адабий жамоатчилигимиз, сизларнинг адабий жамоатчиликларинг ҳафталикка ойлаб эмас, йиллаб тайёрлик кўришди; бизда ҳам, сизларда ҳам партия ва ҳукумат бу маданият давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Улуғ ҳинди (1964)

Улуғ адиб, улуғ шоир, драматург, ҳикоянавис Робиндранат Тагорнинг ҳинд адабиёти тараққиётида хизмати катта. Тагор эски бенгал поэзиясининг лирик шаклларини такомиллаштирди, унга жило берди, бу шаклнинг аломат намуналарини яратди. Тагор бенгал адабиётига Европа адабиётининг қудратли шаклларини олиб кирди, ўрнатди, мустаҳкамлади, унинг давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Санъат асарининг қаноти (1964)

Бир суҳбатда биров санъат асарининг яхши-ёмонлиги ҳар кимнинг диди, таъби, ўша тобдаги кайфиятига боғлиқ деб қолди. Сиртдан қаралганда, бунга қарши бир нима деб бўлмайдиганга ўхшайди, лекин ҳақиқатда бу таъриф санъатнинг қалбига ханжар уради, унинг қанотини қайиради. Санъат асари чақмоқ, мушак, давоми…


Мақолалар мундарижаси