Дадахон Нурий. Шаҳар ўртасидаги бир туп оқ ўрик (1980)

1. ЭРТАКЛАРДАГИДЕК ШАҲАР. БИРОҚ… Бир туп мевали дарахтга болта кўтарган одам минглаб кишилар дастурхонидаги ризқни оёқ ости қилаётганини билармикан? Абдулатиф ота Турсунов, кекса боғбон Ҳиндистон ярим оролининг улкан шоири, ҳинд тараққийпарвар Ёзувчилар уюшмаси президиумининг раиси, яқин дўстимиз Ғулом Раббоний Тобон давоми…

Ўткир Ҳошимов. Ҳушёр бўлинг, одамлар! (1985)

«Учинчи жаҳон урушида қандай қурол ишлатилишини билмадиму, аммо тўртинчи жаҳон урушида найза билан ўқ-ёй ишлатилиши тайин». А. Эйнштейн «Тиғ кўтарган тиғипарронга учрайди». Ўзбек халқ мақоли Бу даҳо фикрларни айтган донишмандлар турли замонларда яшаган. Бироқ уларнинг ҳаммаси бир ниятда якдил бўлганлар: давоми…

Саид Аҳмад. “Вақт“нинг туғилиши (1969)

(Бир шеър тарихи) Бутун илҳомини, талантини, билиму билағонлигини халқига, халқининг орзу-умидларига бағиш­ламаган ёзувчи чинакам халқ ёзувчиси бўлолмайди. Ажойиб сўз санъаткорлари қолдирган мерос – бадиий адабиёт хазинасига кўз ташласак, бутун умрини халқ манфаатлари йўлида сарфлаган катта талантларни кўрамиз. Ғафур Ғулом ана давоми…

Ойбек. «Навоий» романини қандай ёздим

Навоий шеърияти ва Навоий образи ҳамиша кучли бир қуёш каби кўнглимни тортар эди. Ўз асарларимда шоир Навоий образини яратишга зўр майл, орзу, истагим бор эди. Лекин тарихга кўз ташласам, Навоий гигант, буюк бир сиймо ҳолида қаршимда турар эди. Ёшлигимдан бери давоми…

Зиёвуддин Акрамов, Асом Рафиқов. Орол мадад сўрайди (1986)

Ўз номи билан обиҳаёт деб аталадиган табиатнинг бу тенгсиз неъмати ҳақида ҳар бир халқда қанчадан-қанча нақл бор. Шундай экан, унинг киши ҳаётидаги ўрни хусусида галириб ўтирмаса ҳам бўлади. ЮНЕСКО маълумотларига қараганда, дунёнинг тахминан 2 миллиард кишиси чучук сувни тўла истеъмол давоми…

Анна Гагарина. Қалб хотираси (1986)

Яхши ниятли бутун Инсоният самога биринчи бўлиб қилинган тарихий парвознинг 25 йиллигини тантана билан нишонламоқда. Бу ҳайратомуз парвоз 1961 йил 12 апрель куни рўй берган эди, Совет Иттифоқининг фуқароси Юрий Алексеевич Гагарин одамзот тарихида биринчи бўлиб космик бўшлиққа йўл очди. давоми…

Абдуқодир Ҳайитметов. «Хамса»нинг яратилиш жараёни (1985)

Алишер Навоий «Хамса»сииинг яратилиш жараёни жаҳон адабиёти тараққиётидаги энг ёрқин саҳифалардан биридир. Абулқосим Фирдавсий шоҳ асари «Шоҳнома»ни, Низомий Ганжавий «Хамса»сини 30 йил давомида, И. Гёте «Фауст» трагедиясини умр бўйи (1773— 1832) ёзган бўлсалар, Навоий ўз «Хамса»сининг биринчи достони «Ҳайратул-аброр»га 1483 давоми…

Носир Фозилов. Тилга эътибор — элга эътибор (1985)

Ёзувчи бамисоли асаларига ўхшайди. Асалари учиб-қўниб, заҳмат чекиб турли-туман гуллардан, доривор гиёҳлардан нектар тўплаб, уни одамларга асал қилиб ҳадя этади. Ёзувчи эса олам кўриб, одам кўриб, улар билан муомалада бўлиб, ўзи яшаб турган замон ва заминнинг сиру асрорини одамлар билан давоми…

Ғулом Хўжаев. «Шайбонийнома» Вамбери таржимасида (1984)

Машҳур тарихчи алломалар Жувайний, Алоуддин Отамалик ибн Муҳаммад, Шарафиддин Али Яздийларнинг асарлари қаторида Муҳаммад Солиҳнинг «Шайбонийнома» достони ҳам маданиятимиз тарихидан муносиб ўрин эгаллайди. «Шайбонийнома»нинг асл нусхаси топилган эмас, аммо шоирнинг ҳаётлигида, Қосим котиб томонидан 1510 йилда кўчирилган нодир нусхаси Венада давоми…

Ҳамид Зиёев. Девор қуршовидаги ҳаёт (1983)

(XVIII асрда ва XIX асрнинг биринчи ярмида Тошкент) Бу даврда Бухоро, Самарқанд, Қўқон, Тошкент, Хива ва Туркистон Ўрта Осиёнинг йирик савдо-ҳунармандчилик ва маданий марказлари ҳисобланарди. Ушбу шаҳарлар ўлканинг чет мамлакатлар билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларида етакчи мавқени ҳам эгаллаб келган. давоми…


Мақолалар мундарижаси