Нозим Фракулла (1680-1760)

Нозим Фракулий (Nezim Frakulla) – aлбан адабиёти тарихидаги йирик сиймолардан бири. У Иброҳим Нозимий, Нозим Бератий тахаллуслари билан ҳам ижод қилган. 1680 йили Албания жанубидаги Берата музофотининг Фракул қишлоғида бадавлат ҳарбий оиласида туғилган. Бератада мадраса таълимини олгач, Истанбулда ўқиган. Турк, давоми…

Фам Хо (1926-2007)

Фам Хо (Phạm Hổ) – Вьетнам шоири. НОДОН ТОЙЧАЛАР Борарди тош кўчада Ота от мамнун, Янги тақа туёқдан Сочарди учқун. Буни кўриб тойчалар Кўтарди қий-чув: – Туёқларга ўт кетди, Тезроқ сепинг сув! Рус тилидан Нуруллоҳ Остон таржимаси

Ингер Ҳагеруп (1905-1985)

Ингер Ҳагеруп (Inger Hagerup; 14 апрель 1905, Берген — 6 февраль 1985, Фредрикстад) — норвег шоираси, адиба, драматург. ДУГОНАЖОН КАРАФША (ПЕТРУШКА) Дугонажон карафша, Сочларингни ўрасан. Ям-яшилсан қишу ёз, Ялангоёқ юрасан. Дугонажон карафша, Кимга кўнгил ёрасан? Наҳот бугун базмга Ялангоёқ борасан? давоми…

Мирослав Валек (1927-1991)

Мирослав Валек (Miroslav Válek, 17 июль, 1927 – 27 январь, 1991) – словак шоири, публицист, сиёсатчи. ТУЯ Томоғи куя-куя, Буфетга кирди Туя. – Менга сув бўлса девдим, Шунинг учун келувдим… Сотувчи сакраб турди, Туя томон югурди: – Сизга газланган сувми, давоми…

Жеймс Крюс (1926-1997)

Жеймс Якоб Ҳайнрих Крюс (James Jacob Hinrich Krüss, 31 май 1926 — 2 август 1997) — келиб чиқиши инглиз бўлган немис болалар ёзувчиси. МУШУК БИЛАН САРДИНА БАЛИҚ ҲАҚИДА ҚЎШИҚ Бир куни соҳилга келганда мушук Уни гапга солди сардина балиқ: “Биласан давоми…

Эдвард Лир (1812-1888)

Эдвард Лир (Edward Lear; 1812 йил 12 май, Катта Лондон — 1888 йил 29 январь, Сан-Ремо) — инглиз рассоми ва шоири. Болалар учун ёзган шеърлари ҳам машҳур. ЧИКИ-РИКИ ЧУМЧУҚВОЙ Чики-Рики Чумчуқвой Соядан олганди жой. Она чумчуқ-чи, шу он Тайёрлар эди давоми…

Овсей Дриз (1908-1971)

Овсей Овсеевич Дриз (‏שיקע דריז‏‎ — Шике Дриз; 16 [29] май 1908, Красное қишлоғи, Подольск губернияси — 27 февраль 1971, Москва) — яҳудий шоири, идиш тилида ижод қилган. КИМ НИМАГА БОҒЛАНГАН? Ит занжирга боғланган, Тулпор эса арқонга. Челак қудуқ бошида, давоми…

Эсекьель Мартинес Эстрада (1895-1970)

Эсекьель Мартинес Эстрада (Ezequiel Martínez Estrada) – аргентиналик таниқли шоир, ёзувчи. Адабиёт соҳасида Миллий мукофот ва “Каса де лас Америкас” мукофоти совриндори. “Тилла ва тош”(1918), “Аргентина”(1927), “Ҳажвия”(1929) каби китоблари кўп тилларга ўгирилган. ЎЗ ЁРИНГНИ ИЗЛА, ТОП, ҲАЁТИН НУРАФШОН ҚИЛ… Ўз давоми…

Марсела Дельпастр (1925-1998)

Марсела Дельпастр (Marcelle Delpastre) окситан ва француз тилларида ижод қилган. У 1925 йил 2 сентябрда Гермонт шаҳрида туғилганю 1998 йил 6 февралда вафот этган. АРМОН Биз заминни севолмадик, Унга лойиқ бўлолмадик. Бўлса ҳамки барги кўркам, Севолмадик дарахтни ҳам. Ер остида давоми…

Эрл Берни (1904-1995)

рл Берни (Earle Birney) Калгари шаҳрида туғилган. Ёшлиги Библия ва Роберт Бернс шеърларидан маънавий озиқланиш билан ўтган. Ванкувер университетида кимё саноати муҳандислиги, инглиз адабиёти мутахассислиги бўйича ўқиган. “Давид” деб номланган илк шеърий тўплами 1942 йилда нашр қилинган. Шундан кейинги йилларда давоми…