Рикардо Миро (1883-1940)

Рикардо Миро (Ricardo Miró) – атоқли панама шоири. Унинг шеърлари тимсоллар аниқлиги, сермазмунлиги, тушунарлилиги билан ажралиб туради. Шоирнинг “Муқаддима” (1908), “Тинч океан афсоналари” (1919), “Ватанпарварлик лирикаси” (1925) каби шеърий китоблари чоп этилган. Панамада шоир номида адабий мукофот ҳам таъсис этилган. давоми…

Эдуардо Гальегос Мансера (1915-1989)

Эдуардо Гальегос Мансера (Eduardo Gallegos Mancera) Венесуэлада шифокор, сиёсий арбоб, пуб­лицист ва шоир сифатида танилган. Унинг “Тутқунликдаги мактублар” (1965), “Ёшлик туғёнлари” (1971), “Кенг дарё ва учқур олов” (1987), “Авлодлар учун поэмалар” (1993) ва бошқа шеърий китоблари чоп қилинган. ТЎРТ ҚИЗ давоми…

Мигель Отеро Сильва (1908-1985)

Мигель Отеро Сильва (Miguel Otero Silva) Венесуэла адабиётининг йирик вакили, “Навқирон 28-йил авлоди”га мансуб шоир ва адиб. 1925 йилда адабий журналда илк шеърлари эълон қилинган. 1930 йилда унинг “Тўмтоқ симфониялар” деб номланган юмористик шеърлари чоп этилган. “Сув ва ариқ” (1937), давоми…

Антонио Арраис (1903-1962)

Антонио Арраис (Antonio Arráiz) Венесуэла шеърияти авангардчиларининг “Навқирон 28-йил авлоди”га мансуб шоири ҳамда фольклорчи ва носир, шунингдек, ҳиндулар мавзусининг асосчиси сифатида танилган. Унинг “Шиддат” (1924), “Симфониялар” (1939) ва бошқа шеърий китоблари дунё юзини кўрган. 1945 йилда болалар учун “Қоплон амаки давоми…

Мануэль Фелипе Рухелес (1903-1959)

Мануэль Фелипе Рухелес (Manuel Felipe Rugeles) шоир, журналист ва сиёсий арбоб. Венесуэланинг Буэнос-Айресдаги элчихонасида адабий маслаҳатчи, Таълим вазирлиги муассасасида директор ва бошқа лавозимларда хизмат қилган. Унинг “Кўза” (1937), “Дайди куй” (1942), “Туман қоплаган қишлоқ” (1944), “Осмон эшиги” (1945), “Сендан таралаётган давоми…

Андрес Элой Бланко (1896-1955)

Андрес Элой Бланко (Andrés Eloy Blanco) Венесуэлада давлат арбоби ва шоир сифатида танилган. Ташқи ишлар вазири ва бошқа лавозимларда фаолият юритган. Бадиий ижодини 1918 йилдан бошлаган. 1921 йилда “Она тупроғим” илк шеърий китоби дунё юзини кўрган. Сўнгра “Испания оҳанглари” (1923), давоми…

Андрес Мата (1870-1931)

Андрес Мата (Andrés Mata) – модернистик шеърият вакили, адиб ва журналист. У 1886 йилдан илк шеърлари билан адабий журнал ва газеталарда танила бошлаган. “Listin Diario” (“Янги хабарлар”) газетаси муҳаррири (1886), Венесуэла Миллий тарих (1904) ҳамда Тил ва адабиёт академиялари аъзоси давоми…

Эваристо Карриего (1883-1912)

Эваристо Карриего (Evaristo Carriego) – Аргентинадаги ўз даврининг етакчи шоирларидан бири. Буэнос-Айрес ҳаёти тараннум этилган кўплаб шеърлар муаллифи. “Бидъатчилар ибодати”(1908), “Гузаримнинг қўшиғи”(1911), “Дала ҳовлилар қалби”(1913) каби китоблар муаллифи. УЙИМИЗ ЙЎЛИ Уйимиздаги Бир азиз нарсамиз каби, Йўлакка соя солган Баланд дарахтларнинг давоми…

Леопольдо Лугонес (1874-1938)

Леопольдо Лугонес (Leopoldo Lugones) – аргентиналик таниқли шоир, ёзувчи ва олим. Ижодининг гуллаган даврида миллий мавзу ва халқона оҳангларга кўп мурожаат қилган. “Асрга қасидалар”(1910), “Манзаралар китоби”(1917), “Наслий шеърлар”(1928) каби ўзига хос шеърий тўпламлар муаллифи. АНАКРЕОННИНГ КЕКСАЛИГИ Охирлади кундуз. Шафақ ол давоми…

Эдуардо Карранса (1913-1985)

Эдуардо Карранса (Eduardo Carranza) – колумбиялик шоир. Унинг ижодида таниқли испан адиби Хуан Рамон Хименеснинг таъсири сезилади. Э.Каррансанинг “Унутилган ва Альгамбра” (1957), “Сўзлар ва хаёллар” (1974), “Ўлим хабари ва зерикиш” (1975) тўпламлари бир неча тилларга ўгирилган. ҚИЗЛАРГА АЛВИДО ШОИР НОМИДАН давоми…


Мақолалар мундарижаси