Фина Гарсиа Маррус (1923)

Фина Гарсиа Маррус (Fina García Marruz) – Куба шоираси, адабиётшунос, эссенавис.

СОФЛИК

Че Гевара хотирасига

Марҳум энди жой эгалламас,
Бошқаларга бўшатади жой.
Бўлиб энди тупроқ — муқаддас,
Эҳтиром ҳам кутмас ҳойнаҳой.

Йўли қайга элтар номаълум,
Энди азоб бермас ҳеч нарса,
Қийналмайди виждони унинг
Руҳи бўлмас қувғину сарсон.

У энди бир гўдак мисоли,
Тупроқаро сукут сақлайди.
Энди руҳи гулдайин маъсум,
Тинч ётгин деб ер ардоқлайди.

Файзи Шоҳисмоил таржимаси.