Чакайя У Тамси (Конго)

БУ ЧЕҲРА… Бу чеҳра очилар ловиллаган куз гулларидай, Шодлигим бу чеҳрага ҳил-ҳил пишган мева тўла шохларни ҳадя этаётганин ёки уни кўнгилга яқин ўзгача бир кенгликлар, ўзгача бир туманлар сари бошлаётганин кўриб худо мендан қувонар. Унга қўлларимни ҳадя қиламан, бўзарган қишдан давоми…

Тэсфайе Гэссэссе (Эфиопия)

Тэсфайе Гэссэссе – эфиопиялик шоир. 1936 йили туғилган. ФЕВРАЛЬ ЎЗГАРИШЛАРИГА Қалқайлик, ёронлар, бир девор бўлиб, азиз юртимизга мададкор бўлиб! Деҳқон омочини ушласин маҳкам, қуролин қўймасин қўлдан жангчи ҳам, мен эса ватанга сўз кучи билан бир умр хизматда бўлмоққа шайман! Қолмасин давоми…

Габриэл Окара (Нигерия)

Габриэл Окара – нигериялик шоир. 1921 йили туғилган. ҚАЧОНЛАРДИР, ЎҒЛИМ Қачонлардир, ўғлим, улар кулишарди юрак-юракдан, кулишарди чақнаб кўзлари. Энди кулишар улар фақат тишлари билан, музли совуқ кўзлари эса тимирскилар менинг соямни. Шундай пайтлар бўлгандики, ўғлим, улар қўлимни сиқишарди дилдан, энди давоми…

Марсиал Синда (Конго)

КЕТМОН Вой-е, уҳ, иҳ, э вой-е! Кетмон дод демоқда, эшитяпсизми? Озғин ер кўксини ёрмоқда, Метин ер кўксини ёрмоқда, Қора ер кўксига урмоқда, Бизлардан забт этиб олинган Ҳосилдор ер кўксин ёрмоқда. Кетмон бизнинг иш қуролимиз, Кетмон бизнинг тинч қуролимиз. Вой-е, уҳ, давоми…

Жерид Ангира (Кения)

ОТАМНИНГ ВАСИЯТИ Яқинроқ кел, Яқин кел. Бўйрага ўт, Бўйрага. Оловни ёқма, Оловни. Истамайман тутунни, Истамайман тутуннинг Сени йиғлатишини, Сени йиғлатишини. Магар йиғласанг, унда Марҳум бобонгга йиғла, Марҳум момонгга йиғла. Йиғламагин қошимда, Йиғламагин бошимда, Ўғлим — авлодим менинг. Яқинроқ кел, Яқин давоми…

Эсташ Прюденсио (Бенин)

ОҚИМ БЎЙЛАБ Қачонлардир сузиш керак бўлгандир сизга, Со* бўйлаб Ганьве*дан Кинто*гача? Сузмаган бўлсангиз, унда тезроқ, дўстларим, Калавига, Калави*га, узун, тор кайиқлар кутгувчи жойга. Сизни ажаблантирар қайиқчининг тезкор ҳаракатлари, Ярақлаган сувнинг сокин шовуллашида — Тангачаларга ўхшаш — оқим бўйлаб пастга Унинг давоми…

Аҳмад Озодгоҳ (Жазоир)

ЕТАР ЭНДИ! Бармоқлар, Ўқингиз Гитара сасин. Лаблар, Шивирлангиз: Умид яшасин. Етар энди тингламоқ Осмон шикоятини, Етар энди йиғламоқ Сўнган юлдузга, Етар энди ачинмоқ Сўхтаси совуқ Қишни эслатувчи Алдоқчи кузга. Етар энди кўз тикмоқ Олисдаги саробга. Ишонманг хотирани Сўндирувчи китобга. Керакмас давоми…

Маъмун аш-Шинавий (1914-1994)

Маъмун аш-Шинавий (مأمون الشناوي) – мисрлик машҳур шоир. У 1914 йили Мансур шаҳрида туғилган. УЙҒОН, СЕВГИЛИМ… Уйғон, севгилим, уйғон, Кун берма уйқуларга, Уйғон, кўзларингни оч, Қара янги кунларга! Уйғон, севгилим, уйғон, Юракдан уйқуни қув Қара, тип-тиниқ осмон, Товланиб турипти у. давоми…

Миозотис (Мадагаскар)

Миозотис – Мадагаскар шоири. ОНАМ ҚАБРИДА Мотамзада кўнглим ўртар қайғуда, Бир лаҳза хаёлим алдайди мени. Волидам, гўё сен ширин уйқуда, Мангу уйқу олмиш бағрига сени. Маъюс табассуминг эслаб, онажон, Кўз ёшимга ювдим юзимни ўксиб. Қабрингни тарк этиб кетар оломон Баргизублар давоми…

Раду (Мадагаскар)

Раду – Мадагаскар шоири. МАНГУ АЙРИЛИҚ Видолашмоқ оғир марҳумлар билан, Юрагингни ўртар мотам лаҳзаси. Ундан аламлироқ экан аслида, Тирик айрилмоқнинг ғамли зарбаси. Шеърлар ҳам уларга ўхшайди бешак, Шабнам умри нима, ғариб бир безак. Ҳидин ким ҳам эслар, лекин азиз у, давоми…


Мақолалар мундарижаси