Аква Лалуа (1904-1950)

Аква Лалуа (Aqua Laluah) – гана шоираси. Америкада, адвокат хонадонида туғилган. Англияда ўқиган. Фритаунда аёллар мактабида таълим берган. Инглиз тилида ижод қилган.

ХИЗМАТКОР АЁЛ

Товусдай безаниб, ярқираб тамом,
Патнисчада олиб келди у таом.

Сўнг хушбўй ҳидларни таратиб, ёйиб,
Қовурма келтирди – балиқ, ажойиб!

Яна кетиб, яна келтирди бесас,
Банандан сирқилган ширин мусаллас.

Шунда… ким айтади, ким билар, қани,
Кўзлари нима деб гапирганини?!

Назокат Жумамуродова таржимаси