Абдураҳмон ал-Абнудий (1938-2015)

Абдураҳмон ал-Абнудий (عبد الرحمن الأبنودى‎) (1938 – 21 апрель 2015) – машҳур Миср шоири, болалар ёзувчиси.

ЎҒЛИМГА

Бу дунёда одамларнинг
Энг яхши кўрган иши –
Ўзи эккан дарахтларнинг
Соя солиб туриши!

Ўзинг эккан анжирлардан,
Ё тиклаган бинодан
Қандай яхши – соя тушиб
Турар бўлса дамодам.

Инсон учун ёруғ қисмат,
Энг ажойиб бахтдир бу –
Қулоғингда шу сўзларим
Ўғлим, янграсин мангу!

Музаффар Аҳмад таржимаси