Абулқосим аш-Шаббий (1909-1934)

Абулқосим аш-Шаббий (أبو القاسم الشابي) – замонавий Тунис шеърияти асосчиси. Араб тилида ижод қилган.

ҚИСМАТ ШУДИР — КЕЛМОҚ ВА КЕТМОҚ…

Қисмат шудир — келмоқ ва кетмоқ,
Турличадир либоси албат,
Гоҳо қаро, гоҳи ярқироқ,
Гоҳо исён, гоҳо сукунат,
Гоҳ қўшиқдир, гоҳида нола,
Гоҳо қувонч, гоҳида сукун…
Қисмат балким тун ила ошно,
Аммо ғолиб келар охир кун.

Карим Баҳриев таржимаси