Клементина Нзужи (1944)

Клементина Нзужи (Clémentine Faik Nzuji (21 январь 1944) — конголик шоир ва ёзувчи. Бельгияда яшайди. Клементина Нзужи 1944 йили Конгода туғилган. Француз тилида ижод қилади.

ЙЎҚ, АЙБДОР ЭМАСМАН

Йўқ, менинг айбим йўқ,
Тилимни тушунмасангиз на чора.
Менга
Табиат берган
Бежамдор бир тил.
Баргнинг тили бу,
шаббаданинг,
гулларнинг,
қушларнинг
ва сувнинг тили —
Бу ҳам тил,
Инсонлар тушунмас тилдир.
Агар мени дарахт деб билсангиз,
шамол,
атиргул,
қуш,
сув деб билсангиз,
шундай муомала қилсангиз,
ва мени секин тингласангиз,
тушуна бошлайсиз.

Карим Баҳриев таржимаси