Фрэнсис Кэри Слейтер (ЖАР)

Фрэнсис Кэри Слейтер (1896-1958) – жанубий африкалик шоир, давлат арбоби

ЙЎЛ

(Шахталарда ишлаш учун уйидан кетаётган мардикор ишчилар қўшиғи)

Ота уй! Биз яшаш умидида кетмоқдамиз,
Аммо биз ўламиз сендан йироқда, дарахтлардай:
Илдизи билан қўпорилган, тошга экилган дарахтлар каби,
Уларнинг барглари сарғаяди, шохлари қурийди.
Аммо биз ўламиз сендан йироқда, булоқ сувидай:
Булоқ сувини кўзага солсангиз – ўлади унинг бокиралиги,
Лойқаланади, чирийди, сасийди туриб қолса сув.
Адо бўламиз, онасининг мурдаси устида қолган гўдаклардай,
Ини бузилган қушлар каби.
Шаҳарлар бетон уйларининг жағи билан чайнайди бизни,
Нуримиз ва ҳавомизни шахталар ютади,
Очкўз машиналарга хизмат қилиб,
Уларни тер ва қон билан тўйдириб, қорамиз.
Ота уй! Биз қайтиш умидида кетяпмиз,
Сендан йироқда адо бўламиз, аён!

Карим Баҳриев таржимаси