Асэфа Гэбрэ Мариам Тэсэмма (Эфиопия)

Асэфа Гэбрэ Мариам Тэсэмма – эфиопиялик шоир

ЭФИОПИЯНИНГ МИЛЛИЙ ГИМНИ

О Эфиопия, олға бос, олға,
Социализм сари чиққансан йўлга!

Гулла-яшна, замин, қучмоқда кўклам,
Фарзандлар посбондек ичмоқда қасам!

Эртага жанг бўлса яна ногаҳон,
Сен учун ҳар бири бахш айлагай жон!

Ҳамиша яхлит бўл ва яша озод,
Йўлингни тафаккур айласин обод,
Кўксингни тўлдириб нафас олгин шод!
Меҳнат қучоғида, юртим, баҳор бўл!

Душманинг йўқ бўлсин!
Сен мангу бор бўл!

Ҳусниддин Шарипов таржимаси