Салоҳ Абдус-Собир (1931-1981)

Салоҳ Абдус-Собир (صلاح عبد الصبور) 1931 йили Мисрда туғилган. Шоир, танқидчи, драматург “КЕЧИРИНГ, ДЎСТЛАРИМ…” Кечиринглар, дўстлар, бу йилда дарахтлар ҳам – мевасиз, абгор, дастурхоним бўм-бўш, ҳувиллар, сизларни кутишга эмасман тайёр, омборлар ҳам бўшдир, на қилай, аёндир бу болаларга ҳам. Хасисмасман, давоми…

Муҳаммад Ҳофиз Иброҳим (1871-1932)

Муҳаммад Ҳофиз Иброҳим (محمد حافظ بن إبراهيم) – мисрлик шоир, “Нил шоири” номи билан машҳур бўлган. ШЕЪРИЯТ Шеър –бунёд бўлгансан орзу-армондан — Ёзган аҳли дониш, ҳисга бўлиб ғарқ. Ғофил эл уйқуга чўмиб ётганда, Ғазал битди оқшом бир фарзанди Шарқ. Шеърият, давоми…

Фаруқ Жувайда (1946)

Фаруқ Жувайда (فاروق جويدة) – мисрлик шоир ва журналист. * * * Бир туни… Марҳумлар эсланганидай, Нега кириб келдинг менинг ёдимга? Келинлик либосинг кийган ўшал дам Дафн этгандим ахир сени қалбимга. Уялиб, қизариб туравердинг сен, Қалб тамом унутиб ҳижрон сасини. давоми…

Абдураҳмон ал-Абнудий (1938-2015)

Абдураҳмон ал-Абнудий (عبد الرحمن الأبنودى‎) (1938 – 21 апрель 2015) – машҳур Миср шоири, болалар ёзувчиси. ЎҒЛИМГА Бу дунёда одамларнинг Энг яхши кўрган иши – Ўзи эккан дарахтларнинг Соя солиб туриши! Ўзинг эккан анжирлардан, Ё тиклаган бинодан Қандай яхши – давоми…

Муҳаммад Афифий Матар (1935-2010)

Муҳаммад Афифий Матар (محمد عفيفي مطر; 1935 – 28 июнь 2010) – миср шоири. Айн Шамс университетининг фалсафа факультетини тамомлаган. 10 дан ортиқ китоблари чоп этилган. * * * Орзулар тойчоғи ўтлар ўтлоқда – Севгилим кўйлагин ҳиди келмоқда. Атрофда уюм давоми…

Амал Дунқул (1940-1983)

Амал Абулқосим Дунқул (أمل ابو القاسم دنقل‎; 1940–1983) – миср шоири. Миср адабиётидаги модернистлардан бири. ҲАМДУ САНО Шамол маъбудасига Ҳамду санолар бўлсин! Жасоратига олқиш, Рағбат-дуолар бўлсин! Ҳамма “Ҳа” деган пайтда У-чи, жасорат билан, Қарши чиқди, “Йўқ!” деди, Инкор қилди қатъиян. давоми…

Аҳмад Ҳижозий (1935)

Аҳмад Абдулмуътий Ҳижозий (أحمد عبد المعطي حجازي‎) (1935, Ал-Мануфия, Миср) – миср шоири. Франциянинг Сарбонна университети социология бўлимини тамомлаган (1979). Илк шеърий китоби “Юраксизлар шаҳри” номи билан 1959 йили чоп этилган. СЎЗ РИЦАРЛАРИ Жўмард шоирларга Сотмадим мен сўзни олтинга, дурга, давоми…

Агиналду Фонсека (1922-2014)

Агиналду Бриту Фонсека (Aguinaldo Brito Fonseca; 20 сентябрь 1922, Минделу, Сан Висенте ороли — 24 январь 2014) — Кабо-Верде шоири. Португал тилида ижод қилган. 1945 йили мамлакатидаги иқтисодий қийинчиликлар сабаб Лиссабонга кўчиб келган. Илк шеърлари ХХ асрнинг 40-йилларида чоп этилган. давоми…

Котиб Ёсин (1929-1989)

Котиб Ёсин (Kateb Yacine, كاتب ياسين), жазоирлик ёзувчи. Француз тилида ижод қилган. Рамзий-импрессионистик йўналишдаги «Нежма» романи  (1956; шу номдаги достон, 1948), «Ёввойи» трагедияси (1962), «Қатағон ҳалқаси» драматик тетралогияси (1954—1959) орқали миллий озодлик ҳаракатини куйлаган. «Муҳаммад, чамадонингни кўтар» пьесаси (1971) муҳожирлар давоми…

Клементина Нзужи (1944)

Клементина Нзужи (Clémentine Faik Nzuji (21 январь 1944) – конголик шоир ва ёзувчи. Бельгияда яшайди. Клементина Нзужи 1944 йили Конгода туғилган. Француз тилида ижод қилади. ЙЎҚ, АЙБДОР ЭМАСМАН Йўқ, менинг айбим йўқ, Тилимни тушунмасангиз на чора. Менга Табиат берган Бежамдор давоми…


Мақолалар мундарижаси