Поль Верлен (1844-1896)

Поль Мари Верлен (Paul Marie Verlaine, 30 март 1844 — 8 январь 1896) — француз шоири, импрессионизм ва символизмнинг асосчиларидан бири. АЁЛГА СОНЕТЛАР * * * Норасо тушлар ичра азобдадир қалбим лол – Буткул бегона менга ҳар қандай ҳаловатгоҳ. Мени давоми…

Гўзалхон Исоқова. Юнон иборалари француз тилида

Юнон адабиёти бошқа халқлар адабиётига суянмасдан, мустақил равишда пайдо бўлган адабиётдир. Ўз даврида юксак тараққий этган бу адабиёт милоддан аввалги III асрда Рим маданиятининг юзага келишида муҳим ўрин тутади. Юнон – рим маданияти Европа халқлари тараққиётининг энг қадимий манбаи ҳисобланади. давоми…

Ашиль Шаве (1906-1969)

Ашиль Шаве (Achille Chavée; 6 июнь 1906, Шарлеруа, Бельгия — 4 декабрь 1969, Ля Эстр, Бельгия) — бельгиялик шоир. Француз тилида ижод қилган бельгиялик шоир. “Узилиш” сюреалист гуруҳи ташкилотчиларидан бири. Шаве ижодида мураккаб туйғу ва тушунчалар уйғунлиги реал, ўткир ижтимоий давоми…

Шарл Ван Лерберг (1861-1907)

Шарл Ван Лерберг (Charles van Lerberghe) — бельгиялик шоир, новеллист ва драматург. Француз тилида ижод қилган шоирнинг илк шеърлари 1886 йилда Парижда чоп этилган “Плеяда” журналида эълон қилинади. У “Ёш Бельгия”, “Валлония” журналлари билан ҳамкорлик қилган. Унинг “Итоаткорлар” пьесаси (1889) давоми…

Морис Метерлинк (1862-1949)

Морис Метерлинк (Maurice (Mooris) Polydore Marie Bernard Maeterlinck; 29 август 1862, Гент — 6 май 1949, Ницца) — бельгиялик шоир, ёзувчи, драматург ва файласуф. Француз тилида ижод қилган. 1911 йилда адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори бўлган. “Мовий қуш” номли фалсафий давоми…

Жорж Роденбах (1855-1898)

Жорж Роденбах (Georges Rodenbach, 16 июль 1855, Турне, Бельгия — 25 декабрь 1898, Париж) — бельгиялик французтилли шоир ва ёзувчи. Илк шеърлар тўплами – “Ўчоқ ва дала” 1877 йилда нашр этилган. Ҳуқуқшунос ва журналист бўлиб ишлаган. “Фигаро” газетасида чоп этилган давоми…

Давид Шайнерт (1916-1996)

Давид Шайнерт (David Scheinert; 29 май 1916, Ченстохова, Польша — 24 август 1996, Кукельберг, Бельгия) — бельгиялик шоир, носир, драматург; француз тилида ижод қилган. Адибнинг “Нур ҳам куйлади” (1954), “Борлиққа дўнган” (1956), “Мен нафас олгандек” (1960), “Ўн тиканга бир атиргул” давоми…

Артур Рембо (1854-1891)

Артур Рембо (Jean Nicolas Arthur Rimbaud) — жаҳон адабиётидаги символизм оқимининг энг ёрқин намояндаларидан бири. У 1854 йилнинг 20 октябрида Франциянинг шимолидаги Арденлер провинциясидаги Шарлевиль шаҳарчасида туғилган. У ҳали 16 ёшидаёқ оиласидаги келишмовчиликлар туфайли уйидан қочиб, Парижга кетади. Шу тақлид давоми…

Эмиль Верхарн (1855-1916)

Эмиль Верхарн (Emile Verhaeren, 1855.21.5, Сент Аман — 1916.27.11, Руан) — бельгиялик шоир, драматург, танқидчи. Француз тилида ижод қилган. Лувен университети юридик факултетини тугатган. «Роҳиблар» (1886) тўпламида ўрта асрлардаги роҳибларнинг ёрқин йиғма образи берилган. «Оқшомлар» (1887), «Ҳалокат» (1888), «Қора машъаллар» давоми…

Котиб Ёсин (1929-1989)

Котиб Ёсин (Kateb Yacine, كاتب ياسين), жазоирлик ёзувчи. Француз тилида ижод қилган. Рамзий-импрессионистик йўналишдаги «Нежма» романи  (1956; шу номдаги достон, 1948), «Ёввойи» трагедияси (1962), «Қатағон ҳалқаси» драматик тетралогияси (1954—1959) орқали миллий озодлик ҳаракатини куйлаган. «Муҳаммад, чамадонингни кўтар» пьесаси (1971) муҳожирлар давоми…