Носир Хисрав (1004-1088)

Марказий Осиё маданиятининг улуғ донишманди ва мутафаккири Носир Хисрав Қобадиёнда 1004 йилда туғилган. Унинг аждодлари ўз даврининг обрўли, давлатманд кишиларидан ҳисобланган. Амударё билан карвон йўли кесишган жойдаги бу шаҳар XI асрларда фақат қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билангина машҳур бўлмай, балки савдо-сотиқ давоми…

Юсуф Хос Ҳожиб (1020-1070)

Юсуф Баласоғуний Еттисув ўлкасидаги Кузўрда (Баласоғун) шаҳрида дунёга келади. Бу даврда Еттисув ва Шарқий Туркистон ўлкалари туркий қарлуқ қабиласидан чиққан Қорахонийлар сулоласи қўл остида эди. Бу сулола VI—IX асрларда ҳукм сурган Буюк Турк хоқонлигининг давомчилари бўлиб, IX аср ўрталаридан давлатни давоми…

Маҳмуд Кошғарий (1029-1102)

Маҳмуд Кошғарий Марказий Осиёда илк ўрта аср маданиятининг буюк арбобларидан бўлиб, тилшунослик соҳасида, хусусан туркий тилларни ўрганиш соҳасида машҳур бўлди ва тариҳда ўчмас из қолдирди. Маҳмуднинг отасини исми Ҳусайн, бобоси Муҳаммад бўлиб, келиб чиқишига ва тилига кўра Кошғарий нисбатини олган. давоми…

Абул-Муъийн ан-Насафий (1027-1114)

Абул-Муъийн ан-Насафий номи билан машқур бўлган алломанинг тўлиқ номи Маймун ибн Муҳаммад Муътамид ибн Макҳул бўлиб, 1027 йилда Насаф (Қарши)да таваллуд топган. Узоқ йиллар Бухоро ва Самарқандда яшаб ижод этган олим ҳақидаги айрим маълумотларни насафлик бошқа бир олим — Умар давоми…

Маҳмуд аз-Замахшарий (1075-1144)

Кўҳна Хоразм заминида азалдан жаҳон фани ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган қўплаб буюк алломалар етишиб чиққан. Абул Қосим аз-Замахшарий ана шундай улуғ сиймолардан биридир. Алломанинг тўлиқ исми Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар аз-Замахшарий бўлиб, у ҳижрий 467 йилнинг ражаб давоми…

Исмоил Журжоний (1042-1136)

Зайниддин Абул Фазойил Исмоил ибн Ҳусайн ал-Журжоний ал-Хоразмий улуғ олим ва замонасининг энг машҳур табибларидан бири ҳисобланар эди. XII асрнинг машҳур тарихчиси Заҳириддин Абул Ҳасан Байҳақий ўзининг “Татима сифон ал-ҳикма” (“Донолик хазинасига қўшимча”) асарида Исмоил Журжоний ҳақида шундай ёзади: “Мен давоми…

Маҳмуд Чағминий (? – 1221)

Аҳмад Фарғоний ва Абу Райҳон Берунийнинг илмий анъаналарини давом эттирган йирик файласуфлардан бири XII—XIII асрларда ижод этган хоразмлик олим Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Умар ал-Чағминийдир. Ал-Чағминийнинг илмий асарлари Шарқда жуда машҳур бўлса ҳам, унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳозиргача яхши давоми…

Бурҳонуддин ал-Марғиноний (1123-1197)

Буюк фақиҳ Али ибн Абу Бакр ибн Абд ул-Жалил ал-Фарғоний ар-Риштоний ал-Марғиноний 1123 йил 23 сентябрда туғилган. У Қуръони, ҳадис илмларини мукаммал эгаллаб, фиқҳ— ислом хуқуқшунослиги борасида бениҳоя чуқур илмга эга бўлганлиги ва бу соҳада беқиёс дурдоналар яратганлиги туфайли Бурҳон давоми…

Аҳмад Яссавий (1041-1167)

Ислом дини пайдо бўлгандан сўнг унинг доирасида, Қуръон ва Ҳадис аҳкомига мос равишда пайдо бўлган тасаввуфий таълимотлар X—XI асрларга келиб Мовароуннаҳрда ҳам кенг тарқала бошлади. Тасаввуф — Яқин ва Ўрта Шарқ халқларининг маънавий ҳаёти тарихидаги энг мураккаб, ўзаро зиддиятларга тўлиб-тошган давоми…

Нажмиддин Кубро (1145-1221)

Мусулмон оламидаги энг забардаст мутасаввуф донишмандлардан бири буюк ватандошимиз шайх Нажмиддин Кубродир. Абул-Жанноб ва Томатул Кубро лақабларига сазовор бўлган тасаввуфнинг Кубравия силсиласининг асосчиси Нажмиддин Кубронинг тўлиқ исми Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад Хивақий ал-Хоразмийдир. Ҳижрий олтинчи ва еттинчи асрларда яшаган давоми…


Мақолалар мундарижаси