Феликс Мендельсоннинг ажойиб ҳаёти

Менделсоннинг ҳаёти, ижоди, туриш-турмуш тутумларига назар ташласак, унинг фавқулодда воқеалардан йироқлиги, бироқ мутлақо якранг эмаслигига амин бўламиз. У 1809 йилнинг 3 февраль куни Гамбургда, мусиқа оламига бегона бўлган иқтисодчи Авраам Мендельсон оиласида дунёга келади. Бўлажак композиторнинг бобоси Мозес (Моисей) Мендельсон давоми…

Ҳайратдан туғилган ижод (Василий Суриков)

Красноярск ўлкасидан чиққан рассом дейилиши биланоқ, тасвирий санъат шайдоларининг ҳаёлига Суриков келади. У асарларини мутлақ соф бўёқлар уйғунлигига, тасвирланаётган ҳодисанинг ҳаққонийлигига, қаҳрамонларининг руҳий кечинмаларига эътибор қаратган ҳолда яратади. 1848 йилнинг 24 январи, Красноярск… Тарих зарварақларига бу сана рассомчиликка енг шимариб давоми…

Матлуба Темур қизи. Мусиқа илмининг хазинабони

Хотираларнинг энг нозик томони – улар ҳамиша “ўтган замон феълида” ёзилади. Шу сабабдан ҳам ўтганларни ёд этганда одатда замондошларнинг хотираларига, ҳужжатларга ва улар ҳақида ёзилган битиклару маълумотларга суянилади. Беназир истеъдод соҳиби, бастакор, хонанда ва созанда, академик Юнус Ражабий ҳақида сўз давоми…

Муҳаббат Тўлахўжаева. XX аср театр ислоҳотлари

XX аср театр санъатида режиссёрлик асри бўлди. Чунки бу даврда режиссёрлик янгича қиёфада шаклланди ва ривож топди, театр санъатининг тақдири ва моҳияти бутунлай янгича намоён бўла бошлади. Ҳамма соҳаларда бўлгани каби кейинги йилларда театрларда ҳам модернистик унсурлар қулоч ёзмоқда, деган давоми…

Рақиблари тан олган рассом (Эдуард Мане)

Машҳур француз рассоми, имрессионизм асосчиси ва графика устаси Эдуард Мане 1832 йил 23 январда Париж шаҳрида туғилиб вояга етди. Отаси Огюст Мане адлия вазирлигининг бош департаменти бошлиғи, онаси Эжени-Дезире Фурунье собиқ француз дипломатининг қизи эди. 1839 йилда Манени Аббат Пуалу давоми…

Пьер Бомаршенинг бахти

Машҳур “Фигаронинг уйланиши” пьесаси Пьер Огюст Карон Бомарше номининг жаҳон театри санъати тарихида шу асрда яшаб ўтган Карло Гольдони ва Карло Гоццидек буюк итальян драматурглари қаторида эътироф этилишига сабаб бўлди. Гольдони ва Гоццилар Италия театрларида ўнлаб асарлари саҳналаштирилиб, драматургия майдонида давоми…

Отаназар Матёқубов. Ўзбек мусиқаси

Миллат номи, барҳаёт куй ва ашулалари ҳамда уларнинг илмий асосларини ифодаловчи “ўзбек мусиқаси” сўз бирикмасини устувор тушунча сифатида сарлавҳага чиқарилишининг ўзи замон талаби ва ижтимоий эҳтиёжлар нишонасидир. Дарҳақиқат, Ўзбекистон азалдан жаҳоншумул мусиқий қадриятлар диёри: бу заминда асрлар давомида шаклланган муштарак давоми…

Болаликдан маълум ҳар одам…

Вольфганг Амадей Моцарт 1756 йилнинг 27 декабрида Леопольд ва Анна Мария Моцарт оиласида таваллуд топган. Леопольд ва Аннанинг етти фарзандидан фақат иккитаси – Наннерль исмли қизи ва ўғли Вольфганг яшаб кетади. Вольфганг туғиларкан, онаси сал бўлмаса ҳаёт билан видолашай дейди. давоми…

ЮНEСКО эътироф этган кўҳна санъат

Озарбойжон маданияти ва тарихида ошиқ санъатининг алоҳида ўрни бор. Бу – назм, наср, рақс ва мусиқа уйғунлигидаги санъатдир. Демак, ошиқ шоирлик, хонандалик ва бастакорликни омихта этган ижодкордир. Туркий халқларнинг айримларида халқ оғзаки ижоди намояндалари бахши деб аталиши маълум. Озарбойжонда эса давоми…

Раҳимжон Дўсанов. Ўзбек аскиячилиги сардори

ХХ асрнинг иккинчи ярмида сўниб бораётган қизиқчилик санъатига қайта жон бағишлаган санъаткор, ёшлар қалбида ҳазил-мутойибага бўлган иштиёқни муҳаббатга айлантира олган кулгу устаси Муҳиддин Дарвешев 1938 йилнинг 26-февралида Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги Оққўрғон қишлоғида туғилган. У кишининг отаси Дарвешали аравасоз уста давоми…