Яқиний (XV аср)

Яқиний (15-асрнинг 1-ярми) — шоир. Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис» асарида қисқа маълумот берилган. Яқинийнинг бизгача фақат «Ўқ ва Ёй» мунозарасигина сақланиб қолган. Бу асар Юсуф Амирий, Аҳмадий анъаналарининг давоми сифатида майдонга келган. Яқиний отиш мусобақаси майдонига кирган отлиқ йигитнинг қўлидаги ўқ давоми…

Сайид Аҳмад (XIV-XV аср)

Сайид Аҳмад, Саидий (14-асрнинг охири — Ҳирот — 15-асрнинг 1-ярми) — шоир. Темурий шаҳзодалардан Мироншоҳнинг ўғли, давлат идора ишларида қатнашмаган. Туркий ва форсийда шеърлар ёзиб, девон тартиб берган ҳамда нома жанрида «Таашшуқнома» («Ошиклар мактублари», Навоий таъбирича, «Латофатнома») достонини яратган (1435—36). давоми…

Хўжандий (XIV-XV аср)

Хўжандий (14-асрнинг 2-ярми Хўжанд — 15-аср бошлари) — шоир, дунёвий адабиёт вакилларидан бири. Хўжандий ҳақида биографик маълумотлар сақланмаган. Бизгача унинг «Латофатнома» асари етиб келган. Асар Хоразмийнинг «Муҳаббатнома»сига назира тарзида ёзилган. Достон ўнта нома (мактуба)дан иборат. Асарда севги тараннум этилиб, висол давоми…

Қутб Хоразмий (XIV аср)

Қутб Хоразмий (14-аср, Хоразм – ?) — шоир, таржимон. Ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берувчи ягона манба унинг «Хусрав ва Ширин» достонидир. Қутб Хоразмийнинг ижодий камолот йиллари Хоразмнинг Олтин Ўрда давлатига қарам бўлган даврига тўғри келади. Достонини Сиғноқ шаҳрида ёзган давоми…


Мақолалар мундарижаси