Александр Межиров (1923-2009)

Александр Петрович Межиров (1923—2009) — рус шоири, таржимон. ПИЁДА ҚЎШИНЛАР ҲАҚИДА ХОТИРА Мен душманга отган ўқлар Қайтмагайдир ортига. Пулемёт чалғисидан Йиқилади ўт-ўлан. Ухлаяпман бошим қўйиб Синяво ботқоқлигига, Оёқларим Невага ва Ладогага тиралган. Сўнг уйғониб тинч ётурман, Танни тарк этмас чарчоқ. давоми…

Сергей Орлов (1921-1977)

Сергей Сергеевич Орлов (22 август 1921, Мегра (Череповец губернияси — 7 октябрь 1977, Москва) — рус шоири, сценарист. * * * Уни ер шарига этдилар дафн, Бор-йўғи оддий бир аскар эди у. Бор-йўғи у аскар эди, дўстларим, На-да мансаби бор, давоми…

Семён Гудзенко (1922-1953)

Семён Петрович Гудзенко (5 март 1922, Киев — 12 февраль 1953, Москва) — рус шоири, журналист, ҳарбий мухбир. * * * Ўлимга борганда қўшиқ куйлашар, Аммо йиғлаш мумкин ўлимни кутиб. Жангда энг даҳшатли лаҳза – муқаррар Ҳужумни кутмоқлик минути. Мана, давоми…

Эдуард Багрицкий (1895-1934)

Эдуард Георгиевич Багрицкий (ҳақиқий фамилияси — Дзюбин, Дзюбан; 22 октябрь (3 ноябрь) 1895, Одесса — 16 февраль 1934, Москва) — рус шоири, таржимон ва драматург, график-рассом. ТАРВУЗ Шамол қутурмоқда. Сузади кема Азов денгизига ачиқма-аччиқ. Тарвузга қоронғу трюм ҳам тўла, Тарвузга давоми…

Иннокентий Анненский (1855-1909)

Иннокентий Фёдорович Анненский (20 август (1 сентябрь) 1855, Омск, Россия — 30 ноябрь (13 декабрь) 1909, Санкт-Петербург, Россия) — рус шоири, драматург, таржимон, мунаққид, тил ва адабиёт тадқиқотчиси. ОЛАМЛАР АРО Сайёралар учган Оламлар аро Бир юлдузнинг номи тилимда такрор… Бўлганим давоми…

Михаил Дудин (1916-1993)

Михаил Александрович Дудин (1916—1993) — рус шоири, таржимон, журналист, ҳарбий мухбир. Жамоат арбоби, сценарист, 70 дан ортиқ шеърий китоблар муаллифи. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1976), СССР Давлат мукофоти лауреати (1981). САҲНАДА Ҳалок этмас мудҳиш жароҳат, Енгажакман манфур ўлимни. … Саҳнада бир давоми…

Лайош Кашшак (1887-1967)

Венгриянинг таниқли шоир ва рассоми Лайош Кашшак (Kassák Lajos) 1887 йил 21 мартда Эршекуйвар шаҳрида таваллуд топди. У венгер санъатидаги “Авангард” оқимининг истеъдодли етакчиларидан бири бўлган. Адиб адабиёт ва рангтасвир соҳасида баб-баравар ижод қилган. 1921 йил Венада чоп этилган “Янги давоми…

Эдуардо Карранса (1913-1985)

Эдуардо Карранса (Eduardo Carranza) – колумбиялик шоир. Унинг ижодида таниқли испан адиби Хуан Рамон Хименеснинг таъсири сезилади. Э.Каррансанинг “Унутилган ва Альгамбра” (1957), “Сўзлар ва хаёллар” (1974), “Ўлим хабари ва зерикиш” (1975) тўпламлари бир неча тилларга ўгирилган. ҚИЗЛАРГА АЛВИДО ШОИР НОМИДАН давоми…

Луис Видалес (1904-1990)

Луис Видалес (Luis Vidales; 1904, Каларка, Колумбия – 1990, Богота, Колумбия) – колумбиялик таниқли шоир. У асарларида муболағадан кенг фойдаланиб, кутилмаган, ажабтовур тимсолларни қўллайди. “Қўнғироқлар жарангламоқда” (1926), “Обрериада” (1979) шеърий тўпламлари муаллифи. МУСИҚА Қаҳвахонанинг нимқоронғи бурчагида оркестр фавворадек ғалати минғирлайди. давоми…

Леон Де Грейфф (1895-1976)

Леон де Грейфф (Francisco de Asís León Bogislao de Greiff Haeusler; 22 июль 1895, Медельин — 11 июль 1976, Богота) — колумбиялик шоир. Ижодида турли услубларни қориштириб юборган ўзига хос лирик шоир. Леон Де Грейффнинг асарларига нозик ишоралар ва аччиқ давоми…