Эрмамат Усмонов (1937-2014)

Эрмамат Усмонов (Эрмамат Осмонов) 1937 йили Новқат туманининг Меркит қишлоғида туғилган. Тўқмоқдаги республика маданий-оқартув билимгоҳини тамомлаган (1960). Қирғизистон журналистлар уюшмаси (1970) ва Қирғизистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1988). Илк шеърий тўплами 1976 йили чоп этилган. ДАРАХТЛАР Ернинг юзи оқу қизил нурга давоми…

Исабек Исақов (1933-2014)

Исабек Исақов (Исабек Исаков) 1933 йили Норин вилоятининг Қўчқор туманида туғилган. Қирғизистон давлат университетини тамомлаган (1958). СССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1963). Қирғизистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби (2007). Илк шеърий тўплами 1959 йили “Ўроз билан хўроз” номи билан чоп этилган. У давоми…

Асан Жақшилиқов (1949)

Асан Жақшилиқов (Асан Жакшылыков) 1949 йили Норин вилоятининг Мингбулоқ туманида туғилган. Қирғизистон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган (1976). 1983-1985 йилларда Москвадаги М. Горький номидаги адабиёт институтида таълим олган. Қирғизистон халқ ёзувчиси (2007). Илк шеърий тўплами 1969 йили чоп этилган. У Пушкин, давоми…

Турғунали Мўлдабоев (1934)

Турғунали Мўлдабоев (Тургуналы Молдобаев) 1934 йили Ўш вилоятида туғилган. Қирғиз давлат университетининг филология факультетини тамомлаган (1957). СССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1966). Илк шеърий тўплами “Яйлов” номи билан 1962 йили чоп этилган. 10 дан ортиқ китоблари чоп этилган. У қозоқ, ўзбек, давоми…

Эмзар Квитаишвили (1935)

* * * Денгиз соҳилида ётган кўзаман. Номаълум бир сирдир – қайдан келганим. Қорачиқда акс этган тиниқ сояман, Тасодиф кузатгум соялар нақшин. Мен – сояман, лек қуёшдан пайдо бўлган, Мен устихонсиз ва ялқов, гўёки Мен шу денгизга ҳаётимни ишонган, Ва давоми…

Миразиз Уқмасий (1884-1948)

Миразиз Қайюм ўғли Забиров (Миргазиз Каюм улы Укмаси) Қозон вилоятидаги Уқмас қишлоғида туғилган. 1906 йили илк шеърий тўплами босилган. 1908 йили Қозондаги Муҳаммадия мадрасасини битириб, турли ерларда ўқитувчилик қилган. МАЙ КУНИ Сокин бир куз куни ўрмонга бордим, Сайрашурлар қушлар чарх давоми…

Искандар Ал-Ҳурий (Миср)

ЗАЙТУН ДАРАХТИ Зайтун дарахтидан мунис нима бор? Зайтун дарахтидан тўкис нима бор? Қара шохларига, мевасига боқ, Елларда шилдирар мингларча япроқ. О зайтун дарахти, сендан тушмаймиз: Ҳосилингни йиғиб кўнгил хушлаймиз. Зумрад меваларинг қуёшда пишар. Еб кўрсак, ҳовлимиз жаннатга ўхшар. Зайтунжон, сен давоми…

Абу Наср Жавҳарий (940-1008)

Абу Наср Исмоил ибн Ҳаммод Жавҳарий Форобий (940-1008) – Ўрта осиёлик арабнавис шоир. Форобда туғилган. Кўпроқ Бағдодда яшаган тилшунос олим ва файласуф. Асосий асари «Тожу л-луға ва саҳоху-л-арабийя» («Луғат тожи ва арабчанинг ҳақиқийси») асаридир. Араб тилида ёзилган бу асарнинг 1865—75-йиллар давоми…

Али Муҳаммад ар-Роқий (1934)

Али Муҳаммад ар-Роқий 1934 йили Ливияда туғилган. МЕНИНГ ВАТАНИМДА… Ишқ тарк этди. Олисларда қолди муҳаббат. Севгим кетди. Армон қолди, битмас яра каби ғам қолди фақат. Бу аччиқ қасидам ишқ ҳақда эмас, аччиқ армон ҳақда ҳам эмас. Бугун сени куйлайман, она давоми…

Байрам Ат-Тунисий (XX аср боши)

Байрам Ат-Тунисий – XX асрнинг биринчи ярмида ижод қилган мисрлик шоир. МУНАЖЖИМ Дерлар, мунажжимлар Доно азалдан. Билармиш тақдирни Улар аввалдан. Мен ишонолмайман, Дилда аланга – Бермам мунажжимга Ҳатто бир танга! Дил дафтарим титиб Нима қиламан: Ўзимдан ўтганни Ўзим биламан. Куймайман, давоми…