Эмзар Квитаишвили (1935)

* * *

Денгиз соҳилида ётган кўзаман.
Номаълум бир сирдир – қайдан келганим.
Қорачиқда акс этган тиниқ сояман,
Тасодиф кузатгум соялар нақшин.
Мен – сояман, лек қуёшдан пайдо бўлган,
Мен устихонсиз ва ялқов, гўёки
Мен шу денгизга ҳаётимни ишонган,
Ва қумда турибман – гуноҳкор каби.
Мен жимликман, суюб қолган самони,
Мен хаёлман, хаёл эса бепарводир…
Ва туш кўрар яна соҳил соҳилни
Нур денгизга сўнибди, сув эса қора.

* * *

Қизиқ, тунд кун азондан
Кўланка, қайга кетдинг?
Гарчи сен кеча гўё
Қуёшда акс этгандинг…

Бор қувончу азоблар
Мақсад учун йўл ахир,
Барин унут – зафарлар
Сояда йўқ бўлар бир-бир…

Вақтни қайтариб бўлмас,
Нафасинг қайтар ҳайҳот,
Ҳаёт битар томчилаб –
Ва сўнгида ёғоч от.

Рус тилидан Даврон Ражаб таржимаси