Исажон Султон. Янги йил кечасида (ҳикоя)

Кеча қоронғилигида ёмғир шивалаб ёғарди. Қорамтир дарахтларнинг кўлкалари аро томчилар энтиктирувчи шитирларди.Шу бугун дунё янги йил кириб келишини нишонламоқда, кўчалар турли чироқларга ва ёзувларга тўла, ҳаво совуқ, рутубатли, одамлар қор ёғишини қаттиқ исташган, аммо тушдан кейин бир хилда изиллаб ёмғир давоми…

Исажон Султон. София (ҳикоя)

(бир муҳаббат ҳикояси) Яқиндагина рўй берган, табиатни яксон этиб, шиддатли селлар пайдо қилган довул маҳали чақмоқ урган бир кишининг ҳолидан хабар бермоқчиман. Чунки аввалбошда оддийгина туюлган шу ҳикоя бир оз вақт ўтгач, назаримда бошқа маъно касб эта бошлади. “София” сўзи давоми…

Исажон Султон. Соғинч (ҳикоя)

Шафтоли шохидаман,Онамнинг ёнидаман,Борай десам йўл узоқ,Отамни соғинаман…(Болалар қўшиғи) Бир неча кундирки совуқ тушди. Эрталаб саҳар ташқарига чиқсангиз, ҳаммаёқни кўз етадиган олис-олисларгача оқиш қиров-булдуруқлар қоплаб ётганини кўрасиз. Кечалари этни ўйиб, суякни зирқиратар даражада совуқ шабада эсади, бу изғиринда яқиндагина иссиқ-иссиқ кўз давоми…

Исажон Султон. Ота қасидаси (ҳикоя)

Муҳташам бир бинонинг ойнаванд кириш эшиги олдида кўкиш зарҳал кийим кийган икки бақувват дарбон зерикиб турар эди.Ёмғир шивалаб ёғар, қизил тош терилган йўлаклар, қимматбаҳо аробалар турли- туман чироқлар ёғдусида товланиб кўринарди.Кишилар шоша-пиша йўлакдан ўтиб бормоқда эдилар. Салдан кейин усти ёмғирда давоми…

Исажон Султон. Мени ҳам туртиб қўй,эрта уйғонсанг… (ҳикоя)

Дунёда бир ўргимчак бор эди. Тонг элас-элас отиб, қизғимтир қуёшнинг илк илиқ нурлари оламга ёйилиб, шудринг остидаги турли-туман ўтларнинг ҳидлари сезилар-сезилмас тарала бошлагани ондан у янги тўр тўқишга тушарди. Тўри ҳавойи, юмшоқ, нозик эди. Ўргимчак ўз вужудининг қаерида, қай тарзда давоми…

Исажон Султон. Атомлар ва молекулалар музейида (ҳикоя)

–     Бугун сизлар билан атомлар оламига саёҳат қиламиз, – деди сочлари оқарган, бутун умрини илму фан ривожига бағишлаган кекса Профессор талабаларга.Шу бугун истеъдодли болалар санъат лицейининг бошланғич босқич талабалари ядро тадқиқотлари марказидаги илм тарихи музейига келишган, ораларида бўлғуси рассомлар, шоирлар, давоми…

Исажон Султон. Йигирма биринчи асрнинг саккиз яшар боласи (ҳикоя)

Вақт шомга яқинлашиб қолган эди.Дунёнинг бир бурчида туғилиб, эндигина саккиз ёшга кирган болакай телевизор томоша қилмоқда эди.Телевизор ҳозиргина Германияда Пауло деган саккизоёқнинг оламдан ўтганини маълум қилди. Бутун оламни ўргимчак тўридай эгаллаб олган телеканалларнинг машҳурларидан бири – National Geographic дастурларидан у давоми…

Исажон Султон. Кичкина пуштиранг махлуқча (ҳикоя)

Куз эди. Эрталабдан ёмғир ёға бошлади. Дарахтларнинг узун шохларидан томчилар югургилаб оқиб тушар ва кўпчиган хазонлар қоплаган тупроққа чак-чак томар эди. Осмондаги қорамтир майда булутлар бирлаша бошлаган, баъзилари пастроқда тезроқ сузар, юқорироқда бошқа тур булутлар зичлашиб келар, хиёл очиқ ораларидан давоми…

Исажон Султон. Мансуб-1984 (ҳикоя)

Бу манзараларни мен билан бирга униб-ўсган тенгдошлариму биздан бир неча ёш катта-кичиклар, ўқитувчилар, ота-оналар жуда яхши билишади. Орадан ўттиз йилга яқин вақт ўтди. Шунча йил ичида ҳам ўша яшаб ўтилган кунлар эсдан чиқмабди. Кеча кечқурун бола-чақа билан бирга овқатландик, телевизор давоми…

Исажон Султон. Қўриқчи (ҳикоя)

“…Мени шу ўлдирди, шу!..”Сами Ренчбер Кенг, ҳайҳотдай даланинг қоқ ўртасида қўриқчи қаққайиб турар эди. Узоқдан қаралса одамга ўхшаб кўринарди. Устига эски-туски, йиртилиб увадаси чиққан пахталик кийдирилган, бошида қулоқчини ҳам бор. Оёқ-қўлларига бир нималар осиб қўйилган, улар қуёшда йилтираб, шабадада қўрқитувчи давоми…


Мақолалар мундарижаси