Исажон Султон. Todd (ҳикоя)

Қайдам, бундан икки йил бурунмиди, фалсафага қизиққан пайтларим эди. Бу ғаройиб фан ақлу ҳушимни шу қадар эгаллаб олгандики, ҳар бир нарсадан фалсафий хулоса чиқараверардим. Фалсафа эса, асли Олмонияда роса ривожланган эмасми, қай бир китобда ўқиганим «Der Todd immer gewinnt» деган давоми…

Исажон Султон. Аскар (ҳикоя)

…Ҳарбий учоқлар тинмай учиб-қўнар эдилар. Бепоён учиш майдони қуролланган аскарлару учоқларга тўла эди. Буйруқлар бетиним эшитилиб турар, қўмондонлик турли вазифаларга мўлжалланган бўлинмаларни тартиби билан жанговар вазифага йўлламоқда эди.Бизлар учиш майдончасининг бир четида ўз буйруғимизни кутиб турардик. Бугун тонг саҳарда тинч давоми…

Исажон Султон. Ойдинбулоқ (ҳикоя)

(Йўлдош Сулаймон хотирасига) Қишлоқ четидан уйга қайтаётган эдим. Сўқмоқдан юриб, пастликка тушдиму атрофини жингулларнинг қалин девори ўраган, қари, бужур тол барглари шитирлаб турган Ойдинбулоқ ёнидан ўтдим.Бу булоқ болалигимдан бери бор. Суви кумушдай. Милтиллаб оқиб ётади. Болалик чоғларимда иссиқ нонни шу давоми…

Исажон Султон. Қисмат (ҳикоя)

Кичик ўғил Айвон.Устунлар вақт ўтиши билан тўқ жигарранг-қорамтир тус олиб, узунасига ёрилган. Баъзи ёриқларида майда чумолилар ўрмалашади. Каттароқ бир ёриққа сариқ арилар ин қурган. Улар кўп эмас, саккизта ёки тўққизта. Эрталаб ҳали ҳавода нам кўп маҳали ғуж бўлиб турадилар, қанотлари давоми…

Исажон Султон. Боғи Эрам (ҳикоя)

Биринчи ҳикоя: “ҚИСМАТ ДАРАХТИ” Уйимизнинг орқа томонидаги бедазорда иссиқда ўт-ўланлар орасига тушиб қолган асаларилар бўғиқ ғўнғиллар эди. Бедазорнинг ниҳоясидан зилол сувли ариқ оқиб ўтган эди. Ўртоғим иккаламиз онам ёпган нонлардан бирини олиб қочиб, ариққа оқизаётган эдик. Шундоққина ёнимиздаги томорқа девори давоми…


Мақолалар мундарижаси