Анвар Обиджон. Оддий айрилиқ ҳақида эртак (қисса)

Адирга туташ қишлоқчадаги орти деразасиз уйлар бадантарбияга сафланган бўйи паст-баланд ўқув­­чилардек, йўлнинг икки четида зич тизилиб ту­риб­ди. Эшик-дарвозалар ҳам турлича: буниси бир­қанот, одми, баъзилари бўёқ кўрмаган, тахталари қуёш куйдириғидан қорайиб, ёрилиб кетган; униси – қўшқанот, рангдор, ҳашаматли. Торгина тошлоқ кў­ча­нинг давоми…

Анвар Обиджон. Ажинаси бор йўллар (қисса)

(Турмуш кечинмалари) БОШЛОВ Хо ишонинг, хо ишонманг, ёзаётғонимда тирик эдим.Гулмат ШОШИЙ Оғзингга келганини гапираверма, эсингга келганини ёзавер.Кулкул афанди Ёзсамми, ёзмасамми?Ёзмасам, ўзимни ўзимдан ҳайдаб яшаётгандекман. Шуни ҳис қила бошлашим биланоқ юрагим сиқилади. Ёзсам, ўзим учун ҳам, баъзи-бировлар учун ҳам қанчалар оғриқли давоми…

Анвар Обиджон. Тип-тиниқ вужуд (ҳикоя)

У ўзбекчани билмасди, “Ўткан кунлар”ни ўқимаган эди. Шу боис, милтиқни ўқлаётганида ҳам, нишонга тўғрилаётганида ҳам қўли қалтирамади.Оламдаги бирон-бир миллатга на ўчли, на меҳрли бўлган музасаб бешотар тирик нишонга ҳиссиз бақрайди. Тирик нишон: “Сенга гинам йўқ, ишингни бажаравер”, дегандек унга бегидир давоми…

Анвар Обиджон. ТошвойТАГ (ҳажвия)

Икки кунлик хонаки меҳмондорчиликлардан сўнг, дўстим мени район марказига сайрга олиб чиқди. Боғдаги чойхона айвонида чанқовбосди қилиб ўтирганимизда пакана, тепакал киши соққадек ғилдираб келиб, биз билан қуюқ кўришди. Ўттизинчи йилларда русум бўлган жулдур папкасини сўри четига қўйиб, узатилган чойни шошиб-шошиб давоми…

Анвар Обиджон. Патийдин (ҳажвия)

Бундан бир неча йил олдин, аниқроғи, собиқ диктатор Пиночет Лондонда ҳибсга олинган куни бўкиб ўлган қашқа сигир хитойи бодомгул чойнакдан чорак аср бирга чой ичиб келаётган эр-хотиннинг ўртасига бугун  туйқус совуқчилик туширди. Нонушта маҳали тарғил говмушнинг сути камлигидан гап чиқиб, давоми…

Анвар Обиджон. Қора бодринг (ҳажвия)

– Их-х!Тўсатдан яна ўша ички шарпа пайдо бўлиб, тир¬ноқдор панжасида юракнинг нақ сўпписини чангаллади. Илик¬лангунча чайналган анжир Босволдининг томоғига чандирдек қадалгач, бор кучи билан ютиниб, талвасали қиёфада ўрнидан турди.Азалдан шунақа – бирон кўнгилсизлик юз беришидан олдин танасининг ичида қандайдир шарпа давоми…