Анвар Обиджон. Зиёдботирдан бошқаси топилади (ҳажвия)

– Хўп, сизга нима керак?
– Мана рўйхат… хў-ў-ш… ўнта танк, йигирмата бронетранспортёр, ўн бешта қирувчи учоқ, ўттизта Зиёдботир, қирқта светофор, шунча милиционер, бешта гўшт ташийдиган машина.
– Зиёдботирлар аллақачон тугаб кетган. Ўрнига танк олақолинг. Ёки светофор.
– Шунча светофорни нима қиламан? Кейин, ҳар қайсисининг ёнига биттадан милиционер ҳам керак бўлади. Майли, гўшт ташийдиган машина кўпроқ бўлақолсин… Э, йўқ, яхшиси анави сариқ юбкали…
– Наташами?
– Ҳа, шунга ўхшаган чиройли-чиройлисидан беш-олтитасини беринг.
– Бу бошқа гап, – деди ўйинчоқ магазини сотувчиси,– боғчангиздаги қизалоқлар ҳам бир яйраб қолишсин-да, омборчи тоға.
1978 йил.