Саккокий (XV аср)

Саккокий (15-аср)нинг исми, туғилган ва вафот этган йиллари номаълум. Самарқандда Халил Султон (1405-09) ва Улуғбек ҳукмронлиги даврида яшаб, ижод этган. Алишер Навоий Саккокий ижодига юксак баҳо берган: «Туркий алфозининг булағосиндин Мавлоно Саккокий ҳам Лутфийларким, бирининг ширин абётининг иштиҳори Туркистонда бағоят давоми…

Атоий (XV аср)

Атоий (15-аср, Балх) — шоир. Яссавий авлодидан. Самарқанд, Бухоро ва Балхда яшаган. Туркий, форс ва араб адабиётларини чуқур ўрганган. Туркий ва форс тилларида ижод қилган. Навоий («Мажолис ун-нафоис») Атоий ҳаёти ва ижоди ҳақида тўхталиб, «Мавлоно Атоий Балхда бўлур эрди. Исмоил давоми…

Камол Хўжандий (1321-1401)

Камол Хўжандий (тахаллуси; исми Камолиддин Масъуд, 1321, Хўжанд — 1401, Табриз) — Ўзбек ва форс-тожик шоири. Тошкент, Туркистон, Самарқандда маълум муддат яшаб, таҳсил кўрган. Мўғул истилоси туфайли ўз ватанини тарк этган.Хоразм, Шероз араб мамлакатларига борган, Маккада бўлган. Қайтишда Табризда яшаб давоми…

Лутфий (1366-1465)

Лутфий (1366- Ҳирот – 1465), Мавлоно Лутфий — ўзбек шоири, ориф ва мутафаккир. Ўз замонининг «малик ул-каломи». Яқин вақтларгача Лутфийнинг таваллуд топган ва вафот этган жойи Ҳиротнинг Деқиканор мавзеи деб кўрсатиб келинган. Шайх Аҳмад Тарозийнинг Мирзо Улуғбекка бағишлаб ёзилган «Фунун давоми…

Дурбек (XIV-XV аср)

Дурбек (14-аср охири — Балх — 15-аср боши) — ўзбек шоири. Унинг «Юсуф ва Зулайҳо» достонигина етиб келган. Дурбекнинг «Юсуф ва Зулайҳо» достони 1409 йили ёзилган. Достон асосини Шарқда машҳур Юсуф ва Зулайҳо ҳақидаги ривоят ташкил этган. Шарқ адабиётида сайёр давоми…

Ҳофиз Хоразмий (XIV-XV аср)

Ҳофиз Хоразмий (тахаллуси; исми Абдураҳим) (14-асрнинг 2-ярми, Хоразм — 15-асрнинг 30—40-йиллари, Шероз) — шоир. Эски ўзбек тили ривожига катта ҳисса қўшган. Ёшлиги Хоразмда кечган. Бу ердаги нотинчликлар туфайли 14-аср охирларида ўз ватанини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Самарқанд, Бухоро, Хўжанд, Ироқ, давоми…

Сулаймон Боқирғоний (? – 1186)

Сулаймон Боқирғоний (? – Хоразм вилояти Хазорасп тумани Боқирғон қишлоғи — 1186) — тасаввуфнинг йирик намояндаси, шоир. Аҳмад Яссавий тариқатининг давомчиси. Ҳаёти ҳақидаги маълумотлар турли ривоятлар билан аралашиб кетган. Халқ орасида «Ҳаким ота» номи билан ҳам машҳур. Яссавийга мурид (шогирд) давоми…

Аҳмад Югнакий (XII-XIII аср)

Аҳмад Югнакий (12-аср охири, Самарқанд, Югнак қишлоғи — 13-аср 1-ярми, ?) — шоир, мутафаккир. Таржимаи ҳоли ҳақида деярли маълумот йўқ. «Ҳибат ул-ҳақойиқ» («Ҳақиқатлар туҳфаси») асари бизгача етиб келган. Унинг охирида Адиб Аҳмад исми тилга олинади. Асар нусхаларидан бирига темурий амалдорлардан давоми…

Бурҳониддин Рабғузий (XIII-XIV аср)

Рабғузий (тахаллуси; асл исм-шарифи Носириддин Бурҳониддин ўғли) (13-аср охири — Хоразмнинг Работўғуз мавзеи — 14-аср бошлари) — шоир. Работўғузда қозилик қилган. Шарқ халқлари оғзаки ижодини, айниқса, ривоятларни, авлиё-анбиёлар тўғрисидаги қиссаларни чуқур ўрганган. Ўзи ҳам кўпгина ибратли ҳикоятлар, қиссалар ёзган. Туркий давоми…

Салоҳий (XVIII аср)

«ГУЛ ВА БУЛБУЛ»ДАН(1740 йилда ёзилган) Сабо чун гул ҳаримиға улашти,Жаҳон оро жамолиға етушти. Деди: «Эй гул кезиб келдим жаҳонни,Таниб дунёда яхши, ҳам ёмонни. Бор эркан даҳр аро бир марғзори,Чаманзори, ажойиб лолазори, Етуштум эрса ногаҳ бир гузарга,Ажойиб бир нимарса келди кўзга. давоми…


Мақолалар мундарижаси