Анвар Обиджон. Томоққа тақаладиган гап (ҳажвия)

Ўзбекнинг бошини тангримиз миллион йил пиширган, ўзбекнинг эси кўп, ҳар бир ишининг тагида тоғдек тажриба бор – овқатни қўлида олади, қўли куймаса, кейин оғзига солади.Ярим йиллик ҳисобот билан банд бўлиб, қоғозбозор хонасидан чиқишга ҳам вақт тополмай қолган Тўймас оға чойхонадан давоми…

Анвар Обиджон. Тўпорича гап-гаштаклар (ҳажвия)

Сал маданиятли кўринай деб шунча вақт бекорга овора бўлдим: тирикчилик масаласи чатоқлашиб кетаётганини ҳазил-ҳузулга йўйиб, минг марта шама қилгандирман, на тепадагилар тушунишди, на пастдагилар. Энди асли тўпорилигимга қайтиб, тўғрисини гапираман – ишлар хуржун! Умуман кун кўриб бўлмай қолди!Бу қанақаси – давоми…

Анвар Обиджон. Марайим ғижжак (ҳажвия)

Қара, Аливой, қара – бир қўлида бўғча, бир қўлида бола, яна учтаси этагига осилган…Шунақа хотинларни кўрсам, эркаклигимдан суюниб, «қуқуғ»лагим келади, яратганнинг ҳимматига тинмай тасанно айтаман. Агар тангрим озгина лойни аяса борми, ҳозир липпамга гугурт қистириб, айвонда хамир қораётган бўлардим. Унда, давоми…

Анвар Обиджон. Бугунча байрам… (ҳажвия)

Байрам ўтиб олгач, балки ҳамма ташвишлардан қутулармиз. Эртани кутиб турайлик-чи…Ҳа, ташвишу ғалвалардан жуда қон бўпкетдим. Ўзи бошдаёқ ишим юришмаганди. Калхўздаги биродарлар мени чоршанба оқшомида партком котиблигига сайлашган бўлса, пайшанба-саҳар Москвадаги айниган оломон комфирқани пўписалаб, майдонга чиқди. Кун бўйи телевизўрнинг ёнига давоми…

Анвар Обиджон. Маданий зўравонлик (ҳажвия)

Ҳушёрхонага тушмаслигим ҳам мумкин эди, тил қурғур панд берди. Йўл четида гаплашиб турган иккита милисани кўриб, мен учун гўё вақтнинг аҳамияти бордек, соат неча бўлганини сўрадим. Ўн икки, деб бепарво жавоб қилди биттаси. «Тунги ўн иккими, кундузгими?» – деганимдан кейин давоми…

Анвар Обиджон. Минг сўмлик пўстак (ҳажвия)

Хотинининг яна жағи очилди-ю, юрагига санчиқ кирган Шавлаев ҳар сафаргидек кўчага қочиб қутулди, яйловга қўйворилган қирчанғидек бош кўтармай, сангдиранглаб бораверди. Бир пайт, туйқус бошланган ғала-ғовурдан сесканиб кетиб бундоқ қарасаки, кинотеатр биқинидаги хиёбонда турибди. Кинохонанинг тўғонни эслатувчи ланг очиқ эшигидан тошиб давоми…

Анвар Обиджон. ХХ аср талончилиги (ҳажвия)

Шаҳри азимнинг милицияси оёққа турди. Жиноят қидирув бўлими ҳордиқдаги ходимларини шошилинч чақириб олди. Милиция мактаби талабалари ҳисобига кучайтирилган автоинспекторлар жамики йўл ва йўлсимон жойлар устидан назорат ўрнатди. Дружиначиларга пахтавон ўқли қуроллар берилиб, вокзаллар, аэропортлар, бозор-гузарларга тарқатилди. Дала-дашт, кўл-дарё зоналарини кузатиш давоми…

Анвар Обиджон. Нишон буқоқ ва ритмик гимнастика (ҳажвия)

Телевизўр янги чиққан даврларда Ҳабил кўкнорининг ҳужрасига йиғилиб, пул тўлаб томоша кўрардик. Камхаржлар бир ҳовуч майиз ёки уч-тўрт калла новвот олиб киришарди. Ойнаи жаҳоннинг қулоғи буралса, дўст-душманни ажратмай жилмаядиган бир жувон «ассалому алайкум»лаб чиқиб, ортиқча жалангламасдан гап бошларди. Кейин қарабсизки, давоми…

Анвар Обиджон. Похолдўқ (ҳажвия)

Дўкондан сут олиб келаётган Ҳожиқурбон уйига етай деб қолганида, қўшнисининг дарвозаси зарб билан очилиб, пирпираганича Мардивой чиқиб келди. Ортидан «Адидас» деган ёзувли чангқоқарни дўлайиб, хотини кўринди.– Ҳу, яшшамагур! Илойим, тилингга зиндалак чиқсин!Бизнинг давримизда келинлар эрини кўсов ушлаб қуварди, замоннинг маданийлашиб давоми…

Анвар Обиджон. Шумқадам (ҳажвия)

Олиймақом идоранинг нуфузли раҳбариятига етиб маълум бўлсинким, ушбу огоҳлантирувчи саломномани халқнинг ишончли фарзанди, кекса балшевикнинг яқин қариндошидан деб фаҳмлагайсиз.Биламан, ҳозирга келиб, имзосиз хатларни текшириш, афсус ва афсуски, русумдан чиқди. Шунга қарамай, мазкур муҳим ҳужжат билан чуқур танишиб, ундаги бебаҳо ашёларни, давоми…


Мақолалар мундарижаси