Мартин Опиц (1597-1639)

Мартин Опиц (Martin Opitz; 23 декабрь 1597, Бунцлау — 20 август 1639, Данциг) — немис шоири, классицизм йўналишида ижод қилган илк немис шоирларидан бири. * * * Ҳар ёнда хиёнат, аза, уқубат, Қабоҳат остида қуриган илик. Ёлғон авжидадир, гўрда – давоми…

Гюнтер Грасс (1927-2015)

Гюнтер Грасс (Günter Wilhelm Grass; 1927.16.10, Польша, Данциг (Гданськ) – 2015.13.4, Любек, Германия) — немис ёзувчиси. 1956 йилда «Учар товуқларнинг афзаллиги» шеърий тўплами нашр этилган. «Тунука ноғора» (1959) романи машҳур. Унда немис халқининг яқин ва олис тарихи, инсоният олдидаги айби давоми…

Бертольт Брехт (1898-1956)

Бертольт Брехт (Bertolt Brecht) (1898.10.2, Аугсбург — 1956.14.8, Берлин) — немис шоири ва ёзувчиси, режиссёр. 1933—47 й.ларда муҳожирликда. «Берлинер ансамбль» театрига асос солган (1949). Фалсафий-сатирик пьесалари замонавий, тарихий ва мифологик мавзуларда ёзилган. «Уч пуллик опера» (1928 й.да саҳналаштирилган, 1931 й.да давоми…

Вольф Бирманн (1936)

Вольф Бирманн (Wolf Biermann) 1936 йил 15 ноябрда Гамбург шаҳрида таваллуд топган. Шоирнинг отаси 1943 йилда Освенцим концентрацион лагерида ҳалок бўлган. 1953 йили Ғарбий Германияни тарк этиб Германия Демократик Республикасига кўчиб ўтган. Театр соҳаси билан ҳам шуғулланган. У ташкил этган давоми…

Ҳерта Мюллер (1953)

Ҳерта Мюллер (Herta Müller) «Инсон – баҳайбат қирғовул», «Тулки ўша даврлардаям овчи эди» сингари ғаройиб романлари билан жаҳонга танилган немис адибаси. Хусусан, 2009 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлганидан сўнг дунё миқёсида довруқ қозонди. Ҳерта Мюллер 1953 йилда Руминиянинг Ницкидорф қишлоғида давоми…

Марио Вирц (1956)

Марио Вирц (Mario Wirz) 1956 йилда Марбург шаҳрида туғилган. Марио кўпроқ табиат гўзалликларини, митти жониворлар ҳаётини шеърда акс эттиради, бу шоирнинг севимли услубидир. М. Вирцнинг «Ҳафтада етти ҳаёт бор» (2003),”Ойпараст” (2003), «Бўрон арафасидаги сукунат» ( 2006) сингари шеърий китоблари адабий давоми…

Марица Бодрожич (1973)

Марица Бодрожич (Marica Bodrožić) 1973 йилнинг 3 августида Хорватияда таваллуд топган. 1983 йили Германияга кўчиб келган. Ўн ёшидан эътиборан Берлин шаҳрида истиқомат қилмоқда. “Тито ўлди” номли ҳикоялар тўплами (2000) орқали адабий жамоатчиликка танилди. “Ботиний лаҳзалар ўйинчиси” (2005) романи, “Битта патида давоми…

Ханс Магнус Энценсбергер (1929)

Ханс Магнус Энценсбергер (Hans Magnus Enzensberger) жаҳонга машҳур немис ёзувчиларидан биридир. У насрнавис сифатида ҳам, шоир сифатида ҳам бирдек танилган. Шунингдек, ноанъанавий усуллар тўғрисидаги адабий- танқидий мақолалари адабиёт ихлосмандларида қизиқиш уйғотган. У 1929 йилда Германиянинг Кауфбойрен шаҳрида туғилган. Ҳозирги даврда давоми…

Михаэл Крюгер (1943)

Таниқли немис адиби, шоири ва таржимони Михаэл Крюгер (Michael Krüger) 1943 йилнинг 9 декабрида Виттгендорф шаҳарчасида туғилган. Болалиги Берлинда ўтган. Узоқ йиллар нашриётларда ишлаган. 1972 йилда унинг шеърлари илк маротиба эълон қилинган. Бугунга келиб у кўплаб адабий мукофотлар соҳибидир. Михаэл давоми…

Йоханн Вольфганг Гёте (1749-1832)

Гёте Йоханн Вольфганг (Johann Wolfgang von Goethe; 1749.28.8, Франкфурт-майн — 1832.22.3, Веймар) — немис ёзувчиси ва мутафаккири. Янги давр немис адабиётининг асосчиси. Ижоди 18-асрнинг 70—80-йиллари Германияда мавжуд бўлган «Бўрон ва ҳужум» адабий ҳаракатида иштирок этишдан бошланган. Шу даврда Гёте «Гец давоми…


Мақолалар мундарижаси