Ангелус Силезиус (1624-1677)

Ангелус Силезиус (Ангел Силезский; Angelus Silesius; асл исми — Йоханнес Шеффлер; Johannes Scheffler; 25 декабрь 1624, Бреслау, Габсбург Силезияси — 9 июль 1677, ўша ерда) — немис файласуфи, Барокко даври шоири.

ФИКР ПАРЧАЛАРИ

Дунёда энг ажиб мўъжиза – инсон:
Унда жамлашгандир илоҳ ва инсон.

Нима қилай, ахир, бари-бари менда мужассам:
Лаҳза ва мангулик, кундуз ва кеча,
Эзгулик – ёвузлик, ҳаёт, ўлим ҳам?!

Фалакка қарайсан? Ёнма ўчингдан,
Худо тепангдамас, кўрар ичингдан?!

Бой киши молим кам деб ёзғирар, боқ —
Ишонгин: кўзи оч — гадойдан қашшоқ.

Карим Баҳриев таржимаси