Гертруда Кольмар (1894-1943)

Гертруда Кольмар (Gertrud Kolmar) — немис шоираси.

* * *

Болалар дўстлашар ҳар бир юлдуз-ла,
Яшириб қўйишар қуёшни, узоқ
Ёғаётган аччиқ ёмғирдан ҳис-ла
Ўтинишар – қўйиб юбор деб тезроқ.

Юлдузлардан турфа-турфа белбоғлар,
Қуёшдан алвонранг тожни сўрадим.
Бешафқат ишқ билан сўзлашган чоғлар
Юрагим зориқиб, эркни сўради.

Юлдузлар марварид узатди улкан,
Қуёш тож кийдирди, кўнгил тўлмади –
Мени эшитмаган муҳаббат экан,
Уни ҳам ёмғирдай ушлаб бўлмади…

Ойгул Суюндиқова таржимаси