Марказий Осиёда IХ-ХХ аср бошида маданият ривожи тарихидан

1. МАРКАЗИЙ ОСИЁДА IХ-ХII АСРЛАРДА МАДАНИЙ УЙҒОНИШ Марказий Осиё халқлари узоқ тарихга эгадир. Эрамиздан аввалги 1 мингинчи йилларда бу ўлкада, юнон манбаларида кўрсатилишича, скиф (сак)лар деб номланган халқлар истиқомат қилган. Лекин аҳоли ўзи яшаган жойнинг номига қараб турлича аталгани ҳам адабиётларда келтирилади. давоми…

Мусо ал-Хоразмий (780-850)

Буюк математик, астроном ва географ Муҳаммад ал-Хоразмий VIII асрнинг охири ва IX асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этди. Бу даврда Марказий Осиё араб халифалиги таркибига кирар эди. Ривожланиб келаётган мавжуд тузум тақозо қилган ижтимоий-иқтисодий талаблар бу даврдаги тараққиёт жараёнининг асосий давоми…

Аҳмад ал-Фарғоний (797-865)

Ўрта асрларда яшаган Марказий осиёлик олимлар орасида буюк астроном, математик ва географ ал-Фарғоний салмокди ўрин эгаллайди. Олимнинг тўлиқ исми Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Касир ал-Фарғонийдир. Манбаларда унинг фарғоналик эканлигидан ташқари деярли бошқа маълумотлар сақланмаган. Лекин шуни ҳам эътиборга давоми…

Аҳмад ал-Марвазий (770-870)

Маълумки, Ўрта асрда Бағдодда вужудга келган илмий мактаб — «Ҳикматлар уйи» («Байт ул-ҳикма») Шарқ халқлари фани тарихида алоҳида аҳамият касб этди. Бу марказда фаолият кўрсатган алломалар ўша давр илмлари, хусусан, аниқ фанларнинг ривожига салмоқли ҳисса қўшиб, қадимги юнон, ҳинд ва давоми…

Яҳё ибн Абу Мансур (? – 832)

Яҳё ибн Абу Мансур Ўрга acp Шарқ астрономияси тарихидан, acoсан, Бағдоднинг аш-Шаммосия минтақасида 828 йили бунёд этилган кўчма расадхонанинг асосчиси, илмий тадқиқотлар ва амалий тажрибаларнинг ташкилотчиси ҳамда «ал-Маъмуннинг текширилган зижи» китобининг муаллифларидан бири сифатида муносиб ўрин олган. У Марв шаҳрида давоми…

Аҳмад ас-Сарахсий (835-899)

Олимнинг тўлиқ исми Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Mapвон ас-Сарахсий бўлса-да, Аҳмад ибн ат-Таййиб лақаби билан танилган. Баъзан кейинги ном, яъни Аҳмад ибн ат-Таййиб олимнинг исломни янги қабул қилган оиладан эканлигини, бу лақаб унинг мусулмон бўлмаган ота-онасининг исмини яшириш давоми…

Аббос ал-Жавҳарий (IX аср)

Халифа ал-Маъмун даврида Бағдод ва Дамашқда фаолият кўрсатган йирик астроном ва математиклардан бири — ал-Аббос ибн Саъид ал-Жавҳарий аслида Фороб шаҳри (ҳозирда Гавҳартепа)да дунёга келган. Унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида манбаларда аниқ маълумотлар сақланмаган. Ал-Жавҳарийнинг 830-йиллар атрофида Маъмун академиясидаги астрономик давоми…

Абдуллоҳ ибн Амажур ат-Туркий (IХ—Х acp)

Абдуллоҳ ибн Амажур ат-Туркий ва унинг ўғли Абу-л-Ҳасан Али фарғоналик фалакиётчи олимлардан бўлиб, бизнинг адабиётларда уларнинг ҳаёти ва фаолияти, илмий мероси деярли ўрганилмаган. Oрта асрларнинг машҳур, энг ишончли деб тан олинган библиографларидан Ибн ан-Надим ва Ибн ал-Қифтийлар ўзларининг «ал-Фихрист» ва давоми…

Аҳмад ас-Сағоний (? – 990)

Аҳмад ас-Сағонийнинг тўлиқ номи Абу Ҳамид Аҳмад ибн Myҳаммад ас-Сағоний ал-Астурлобий бўлиб, Ўрта acp манбаларида «Сағанийан», Форс манбаларида эса «Чағонийон» деб юритилган жойда туғилган. Ўша даврдаги Сағонийон бугунги Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳри атрофларини ўз ичига олган. Олимнинг туғилган йили номаълум. давоми…

Имом ал-Бухорий (810-870)

Ҳадис илмининг ривожида олтин давр ҳисобланган ҳижрий, учинчи (милодий тўққизинчи) асрда ҳадисшуносликда катта муваффақиятлар қўлга киритилган. Чунончи, бутун ислом дунёсидаги энг нуфузли манбалар деб тан олинган олтита ишончли ҳадислар тўпламининг (ас-сиҳоҳ ас-ситта) муаллифлари яшаб ижод қилганлар. Яна шуниси диққатга сазоворки, давоми…


Мақолалар мундарижаси