Рекордлар ўрнатган санъаткор (Лучано Паваротти)

Ўзбекистон халқ артистлари Муножот Йўлчиева, Матлуба Дадабоева, Муяссар Раззоқова, марҳум Турғун Алиматов ва бошқа атоқли санъаткорларимиз Европанинг энг катта санъат даргоҳларида концерт бериб, халқимизнинг нодир куй ва қўшиқларини кўз-кўзлаб, европаликларни лол қолдирган бўлсалар, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали доирасида жаҳон давоми…

Оҳанг яратувчи уста (Дмитрий Шостакович)

Унда табиатан ато этилган бетакрор истеъдод борлигини зоҳиран илғаш анча қийин эди. Чунки, қадди-қомати нозик, лаби ингичка, қирғийбурун, ялтироқ ипдай ингичка металл билан эскича гардишланган кўзойнак таққан, индамас, қовоғи солиқ бу ўспириндаги мусиқий қобилият унинг ботинида пинҳон яшарди. Бироқ у давоми…

Санъаткорнинг мангу умри (Олим Хўжаев)

Жаҳон адабиёти дарғалари – Софокл, Гоцци, Шекспир, Шиллер, Гоголь, Островский, Горький, Чехов, Тагор асарларида бетакрор образлар яратган актёр Олим Хўжаев 1910 йилнинг 24 сентябрида Бухоро шаҳрида дунёга келган. Нутқи равон, овози ширали ва жарангдор, нафаси ўткир ижодкор 1929 йили Бухоро давоми…

Устоз режиссёр (Тошхўжа Хўжаев)

Театр… Саҳна… Режиссура… Бир-бирини тақозо этувчи бу тушунчалар кимлар учун оддий сўзлар, яна кимларга маълум соҳа, яъни санъатга дахлдор атамалар шодаси, холос. Бироқ яна бир қатлам кишилар борки, улар учун театр, саҳна, режиссура ҳаёт мазмуни, бахту армони, маскани, тақдири азал давоми…

Парижлик даҳо (Клод Дебюсси)

Жаҳон мусиқаси тарихида ёрқин из қолдирган француз композитори Клод Дебюсси ижодий анъанани янги босқичга олиб чиққан машҳур мусиқа намояндаларидан биридир. Унинг ижоди  ХIX-XX асрлар оралиғида дунё мусиқасида янги даврнинг бошланишига сабаб бўлиб, сўнгги романтизмдан импрессионизм оқимига ўтувчи кўприк вазифасини бажарган. давоми…

Ёниб яшаган мусаввир (Рўзи Чориев)

Рўзи Чориев – ХХ аср Ўзбекистон тасвирий санъатидаги юлдузли номлардан бири. Унинг ижодий тақдири ўз халқи, мамлакати билан чамбарчас боғланиб кетган. Рассомдан мерос бўлиб нафақат ўзига хос бадиий услуб, бетакрор усул, балки олам ва одам ҳақидаги бетакрор фикрлар, қарашлар ҳам давоми…

Мангулик манзили (Муслим Магомаев)

Ҳар бир овоз соҳиби, ҳар бир истеъдод эгасининг Худо томонидан белгилаб берилган маълум бир вақт манзили бор. Ундан бир қадам ҳам нари ўтиб бўлмайди.  Муслим Магомаев Жаҳон мусиқа санъати ва маданияти ҳақида сўз кетганда биз кўплаб ноёб овоз соҳиблари, композиторлар, давоми…

“Саҳнам, саҳнадошларим” нинг муаллифи (Амин Турдиев)

Одатда, маълум ва машҳур актёрлар ҳақида ёзишганда ё сўйлашганда, “у ўзига хос санъаткор эди” деб таърифлашади. Аслида эса, бу сўзлар “бошқаларга ўхшамайдиган”, “такрорланмас” деган маъноларни ҳам англатадики, бу сифатни ҳамма актёрларга нисбатан қўллаб бўлмайди. Аммо, биз қуйида сўз юритишга чоғланаётган давоми…

Даҳшатли фильмлар қироли (Альфред Хичкок)

Жаҳон кинематографиясининг энг машҳур сиймоларидан бири бўлган бу ижодкор шахси, ҳаёти, унинг яратган асарларидаги мураккаблик, сирлилик ва мавҳумлик кишини беихтиёр мулоҳазага чорлайди. Унинг асарларини ўқиб, фильмларини кўрар экансиз, муаллифнинг мазкур фикрлари қалбингизни ларзага солади: “Мутолаа давомида қачонлардир содир этишни истаб, давоми…

Жоржо Моранди: оддийликдан буюкликкача

Санъатга ошуфта кўнгилдан ёмонлик чиқмайди, дейди доно халқимиз. Хоҳ куйга йўғрилган гўзаллик бўлсин, хоҳ бўёқларда акс этган чиройми, инсон неданки, кўнгли таскин, дили ором топса, завқу шавқи ошса, бу – санъатнинг сеҳрию жозибаси сабабидандир. Гўзалликни бир бора кўрган, ҳис қилган давоми…


Мақолалар мундарижаси