Орифона, ошиқона оҳанглар ижодкори (Мустафо Бафоев)

Мақоламиз қаҳрамони билан биринчи суҳбатимиз 1992 йилда осон кечмаган эди. Дони Зокиров номидаги миллий чолғу оркестрининг бадиий раҳбари ва бош дирижёри бўлиб ишлаётган чоғларида ҳамиша ижод уммонига ғарқ бўлгани учунми, биз кутган мусоҳаба жуда қисқа бўлди. Яна бир куни ижодхонасига давоми…

Паганини мусиқасининг сеҳри

Италиялик машҳур бастакор, скрипкачи, беназир созанда Николло Паганини 1782 йил 27 октябрида Генуя республикасининг Генуя шаҳрида туғилди. У мусиқа романтизми асосчиларидан бири. Скрипкачилардан биринчи бўлиб 24 мусиқа ва 5 концертни ёддан ижро этган ноёб истеъдод соҳиби ҳам эди. У ҳақда давоми…

Порлоқ мусиқанинг ғарбча ижроси (Иоганн Штраус)

Ўғил Иоганн Штраус 1825 йил 25 октябрда Вена шаҳрида, австриялик таниқли бастакор Иоганн Штраус оиласида туғилди. Уни банкир ўғил сифатида кўришни орзу қилган отасининг хоҳишига қарши ўлароқ, у Ф.Амон қўлида скрипкадан сабоқ ола бошлайди, И.Дрекслер қўлида гармония ва контрапункт асосларини давоми…

Рекордлар ўрнатган санъаткор (Лучано Паваротти)

Ўзбекистон халқ артистлари Муножот Йўлчиева, Матлуба Дадабоева, Муяссар Раззоқова, марҳум Турғун Алиматов ва бошқа атоқли санъаткорларимиз Европанинг энг катта санъат даргоҳларида концерт бериб, халқимизнинг нодир куй ва қўшиқларини кўз-кўзлаб, европаликларни лол қолдирган бўлсалар, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали доирасида жаҳон давоми…

Оҳанг яратувчи уста (Дмитрий Шостакович)

Унда табиатан ато этилган бетакрор истеъдод борлигини зоҳиран илғаш анча қийин эди. Чунки, қадди-қомати нозик, лаби ингичка, қирғийбурун, ялтироқ ипдай ингичка металл билан эскича гардишланган кўзойнак таққан, индамас, қовоғи солиқ бу ўспириндаги мусиқий қобилият унинг ботинида пинҳон яшарди. Бироқ у давоми…

Санъаткорнинг мангу умри (Олим Хўжаев)

Жаҳон адабиёти дарғалари – Софокл, Гоцци, Шекспир, Шиллер, Гоголь, Островский, Горький, Чехов, Тагор асарларида бетакрор образлар яратган актёр Олим Хўжаев 1910 йилнинг 24 сентябрида Бухоро шаҳрида дунёга келган. Нутқи равон, овози ширали ва жарангдор, нафаси ўткир ижодкор 1929 йили Бухоро давоми…

Устоз режиссёр (Тошхўжа Хўжаев)

Театр… Саҳна… Режиссура… Бир-бирини тақозо этувчи бу тушунчалар кимлар учун оддий сўзлар, яна кимларга маълум соҳа, яъни санъатга дахлдор атамалар шодаси, холос. Бироқ яна бир қатлам кишилар борки, улар учун театр, саҳна, режиссура ҳаёт мазмуни, бахту армони, маскани, тақдири азал давоми…

Парижлик даҳо (Клод Дебюсси)

Жаҳон мусиқаси тарихида ёрқин из қолдирган француз композитори Клод Дебюсси ижодий анъанани янги босқичга олиб чиққан машҳур мусиқа намояндаларидан биридир. Унинг ижоди  ХIX-XX асрлар оралиғида дунё мусиқасида янги даврнинг бошланишига сабаб бўлиб, сўнгги романтизмдан импрессионизм оқимига ўтувчи кўприк вазифасини бажарган. давоми…

Ёниб яшаган мусаввир (Рўзи Чориев)

Рўзи Чориев – ХХ аср Ўзбекистон тасвирий санъатидаги юлдузли номлардан бири. Унинг ижодий тақдири ўз халқи, мамлакати билан чамбарчас боғланиб кетган. Рассомдан мерос бўлиб нафақат ўзига хос бадиий услуб, бетакрор усул, балки олам ва одам ҳақидаги бетакрор фикрлар, қарашлар ҳам давоми…

Мангулик манзили (Муслим Магомаев)

Ҳар бир овоз соҳиби, ҳар бир истеъдод эгасининг Худо томонидан белгилаб берилган маълум бир вақт манзили бор. Ундан бир қадам ҳам нари ўтиб бўлмайди.  Муслим Магомаев Жаҳон мусиқа санъати ва маданияти ҳақида сўз кетганда биз кўплаб ноёб овоз соҳиблари, композиторлар, давоми…


Мақолалар мундарижаси